Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Тошкент ИИББ​: ​Жаримага тортилган ҳайдовчилар учун Call Center ишга туширилади
24.03.2017 11:06,  
70

Пойтахт кўчаларида ЙҲҚ бузилишини қайд қилувчи видеокамералар тизими ишга туширилиши доирасида жарима хатларини олган ҳайдовчилар билан ишлаш учун махсус Call Center ишга туширилиши режалаштириляпти, деб хабар қилди Тошкент шаҳар ИИББ йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси.

ИИББ компьютер маркази раҳбари, подполковник Шуҳрат Муратовнинг сўзларига кўра, бугунги кунда автомобил соҳибларига юборилаётган ҳар бир жарима мактубида — 2542216 махсус телефон рақами кўрсатилган бўлиб, унга қўнғироқ қилиш орқали барча қизиқтирган саволларга жавоб олиш мумкин.

"Албатта, тизим ишга туширилиши муносабати билан биринчи кунларда телефон қўнғироқлари сони ҳаддан зиёд кўп бўлди, шу туфайли автомобил ҳайдовчиларининг аксарияти оператор билан боғлана олмадилар. Айни вақтда вазиятни ўнглаш устида ишлаяпмиз, тез кунларда махсус Call Center ишга туширилади, у орқали жаримага тортилган ҳар бир ҳайдовчига хизмат кўрсатилиб, маълумотлар бериб борилади", — деб таъкидлади Муратов.

Агар автомобил эгаси жарима мактубини олган бўлса ва хатда янглиш тарзда унга тегишли бўлмаган рақам ёки автомобил кўрсатилган бўлса, у ҳолда ҳайдовчи кўрсатилган рақам бўйича қўнғироқ қилиши лозим, деб қўшимча қилган Муратов.

Подполковникнинг сўзларига кўра, тизимдаги хато ўз тасдиғини топса — бир неча дақиқа ичида жарима бекор қилинади.

Эслатиб ўтамиз, 15 мартдан бошлаб Тошкентнинг 115 чорраҳасида ЙҲҚ бузилишини қайд қилувчи видеокамералар ишга тушган эди. Сўнгги 7 кун давомида камералар томонидан 29 мингдан зиёд қоидабузарликлар қайд қилинган, шулар орасида 16 мингдан зиёди қизил чироқда кесиб ўтиш, 13 мингтаси эса тезликни ошириш билан боғлиқ бўлган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан