Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Бу футболми ё... Миллионлар ўйини ишқибозлари порталга шикоят ёзмоқчи
24.03.2017 11:13,  
23

2018 йилги Жаҳон Чемпионатининг саралов ўйинларининг 3-босқичида Ўзбекистон терма жамоаси Сурияга 1:0 ҳисобида ютқазди.

Ижтимоий тармоқлар айни вақтда ушбу ўйинга ва айниқса, миллий терма жамоа ўйинчилари ҳаракатларига изоҳларга тўлиб тошган. Билдирилаётган фикрларни эътиборингизга ҳавола қиламиз.

"Анчадан бери бир нарсани уйлаб юрибман: Бизга футболни нима кераги бор? Миллиард-миллиард пул ҳавога учяпти! Майли, Олий лига қолсин, лекин эл қатори пул олсин футболчи! Зўри ана Қатарга, Китайга бориб, катта пул топаверсин! Шунча пулни бошқа фойдали томонга йўналтирилса тўғри эмасми? Шунча пулни илм билан шуғулланаётган ёш олимларга ихтироси учун берайлик! Илм аҳлининг уй-жой ва бошқа заруратини қоплашга сарфлайлик! Бизда якка кураш, бокс, кураш, самбо, теннис, оғир-енгил атлетика, теннис зўр! Аммо жамоавий спорт турлари — нол!!!", — деб фикр билдирган Абдулазиз Муборак.

"Устоз Тоҳир Малик тўғри айтганлар. Бизни футболчиларни ҳаммасини бўйнига омоч тақиб, далага ер ҳайдатиш керак!", — деган Ҳусан Жўраев.

"Худди Германия билан ўйнадингга ўзиям, шармандалар", — деб ёзган Нуробод.

"Жамоа ўйини устидан порталга шикоят ёзиш вақти келди менимча", — деб ёзган Алишер Султонов.4"Умрим бино бўлиб биринчи бор юриб ўйнаса бўладиган тактиканинг гувоҳи бўлдим", — деб ёзган яна бир фойдаланувчи.

"Ўзбекистон термаси худди ваъдасида турмайдиган ёрга ўхшайди: на умид қилиб бўлади, на ишониб, на унутиб бўлади ва на кечиб..!" — Фахриддин Қурбонов фикри.

"Фейсбук аҳли!!! Ким 28-да ўйинга киради? Бундай ўйин билан Бунёдкор стадионида ўзбек футболининг кўмилиш маросимига ким боради…. Қачонгача умид қиламиз!? Ҳар сафар шу — пуч ёнғоқ. Баъзи одамлар "Нега Барса, Реалчи бўлиб кетаяпсанлар? Ўзимизни футболга шундай мухлислик қилмайсанми?", дейдилар. Ана жавоб! Бир хил сценарийни кўравериш ҳамманинг жонига тегаркан", — деб ёзган Шерзод Тошпўлатов.

"Менимча Бабаян хозир пресс-конференцияда Луис Энрикега ўхшаб "ҳали уялиб қоласанлар деётган бўлсая", — истеҳзо қилган яна бир фойдаланувчи.

"Бу шунчаки ҳазм қилиниб кетилаверадиган ҳолат эмас. Бугунги мағлубият учун кимдир жавоб бериши керак. Бўлмаса мухлислар ютаётган бу аламлар портлайди… Энг маъқул қарор бу камида бош мураббий хатоларини тан олиб, узр сўраб, истеъфо бериши керак. Асосий таркибдаги футболчилар эса халқдан узр сўраб, ўз жойларини яхши югура оладиган ва тўғри пас бера оладиган бошқа футболчиларга бўшатиб беришлари зарур…", — деб ёзган Физик никли фойдаланувчи.

Футбол фанатларига сабр тилаган ҳолда, миллионлар ўйини — футболга алоқаси бор раҳбарлар терма жамоа мағлубияти юзасидан сиз мухлисларга изоҳ беришларига умид қилиб қоламиз. 

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан