Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Шавкат Мирзиёев давлат ташрифи билан Хитойга боради
24.03.2017 15:11,  
10

Тошкентдаги Халқаро бизнес марказида 2017 йил 24 мартда Ўзбекистон Республикаси ва Хитой Халқ Республикаси ўртасидаги савдо-иқтисодий ҳамкорлик бўйича кичик қўмитанинг 5-йиғилиши бўлиб ўтди. Йиғилишда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев май ойида Хитой Халқ Республикасига давлат ташрифи билан бориши маълум қилинди.

Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазири Элёр Ғаниевнинг маълум қилишича, давлат раҳбарининг бўлажак ташрифи вақтидаги музокаралар якунида транспорт, инвестициялар, энергетика, ирригация, гидроэнергетика ва бошқа бир қатор соҳалар бўйича ҳужжатлар имзоланиши кўзда тутилган.

Маълумот учун, Хитой Ўзбекистоннинг йирик савдо ҳамкорларидан ҳисобланади. Ўтган йил якунларига кўра мамлакатлар ўртасидаги товар айирбошлаш ҳажми 4,2 миллиард доллардан ошган. Ўзбекистонда Хитой капитали иштирокида 704 корхона фаолият юритмоқда.

Ўзбекистон президенти илк ташрифини 6-7 март кунлари Туркманистонга, 22-23 март кунлари Қозоғистонга амалга оширди. Унинг навбатдаги сафари апрель ойида Россияга бўлиши кутилмоқда.

 

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан