Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Moody’s: МДҲда валюта билан ишлайдиган энг яхши банклар Ўзбекистонда
24.03.2017 15:23,  
10

МДҲ мамлакатларидаги банкларнинг кўпчилиги хорижий валютада очиқ ва қисқа позицияларини сақлаб тургани учун ҳамон юқори валюта рисклари остида. Энг паст валюта рисклари Ўзбекистон банкларида кузатилмоқда. Бу ҳақда Moody’s Investors Service халқаро рейтинг агентлиги ҳисоботида айтилади.

Moody’s кичик вице-президенти Мария Малюкова маълум қилишича, агентлик фикрига кўра, валюта рискларига энг кўп Украина, Озарбайжон, Тожикистон ва Беларусь банклари мойил. Бундай хулосага уларнинг миллий валютасининг сўнгги ва эҳтимолий волатиллигини назарда тутиб, шунингдек, долларлаштиришнинг юқори даражаси ҳамда уларнинг банк тизимларидаги валюта активлари ва пассивлари ўртасидаги фарқларни ҳисобга олиб, келинган.

«МДҲ банкларида 2016 йилда хорижий валютадаги депозитлар улушининг пасайиши  (5,9%) хорижий валютадаги кредитларнинг пасайиши даражасидан (2,9%) ошмаган бўлса ҳам, банкларда очиқ ва қисқа позиция сақланиб қолмоқда, — деди Мария Малюкова. — Ушбу рискларни камайтириш учун, банклар бундан кейин ҳам қимматга тушувчи хежлаштиришга мурожаат қилишига тўғри келиши мумкин».

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан