Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Путинни Гитлерга ўхшатган россиялик собиқ депутат Украинада отиб кетилди
24.03.2017 16:03,  
26

Киевда Россиядан Украинага қочиб ўтган Денис Вороненков суиқасд қурбони бўлди. Бу ҳақида Guardian нашри хабар бермоқда.

Владимир Путинни танқид қилган ва Кремл сиёсатини қоралаган Россия парламентининг собиқ депутатига пайшанба куни Premier Palace меҳмонхонаси ёнида уч марта ўқ узилган. Украина президнети Пётр Порошенко макур суиқасд учун Россия ҳукуматини айблаб чиқди. Президент мазкур қотилликни “давлат даражасидаги террорчилик” деб атаган.

Киев полицияси раҳбари маълум қилишича, боши ва бўйнидан жароҳат олган Вороненков воқеа жойида ҳаётдан кўз юмган. Вороненковга Украина хавфсизлик идоралари томонидан ажратилган тансоқчи ва қотил ўртасида содир бўлган отишмада уларнинг ҳар иккаласи жароҳат олган. Жиноятчи шифохонада оламдан ўтган.

Коммунистик партиядан Россия парламенти аъзолигига сайланган 45 ёшли Вороненнков ўтган йили Украинага қочиб ўтган ва ўша ерда фуқаролик олган. Путин партиясининг аъзоси ва парламент депутати бўлган хотини Мария Максакова ҳам турмуш ўртоғи билан бирга беш ой муқаддам Украинага келган.

Россиялик собиқ депутатлардан яна бири Иля Пономарёвнинг айтишича, Вороненков унга ФСБ (Федерал хавфслик хизмати) томонидан ҳаётига хавф туғилгани ҳақида гапирган. Шунинг учун Украина хавфизлик хизматидан ўзини қўриқлашни сўраган.

Вороненков дўстига Украинанинг собиқ президенти Виктор Януковичга қарши далилларни бермоқчи бўлгани айтилмоқда. Виктор Янукович 2014 йилги революциядан кейин Россияга қочиб кетган эди. Украина расмийлари қотиллик учун Россияни айблашмоқда. Бош прокурор Юрий Луценко Фейбукдаги саҳифасида қотилликни “Кремл томонидан гувоҳларга қўлланиладиган одатий жазо усули” деб атаган.

Луценконинг айтишича, марҳум депутат Россиянинг Украинга ҳарбий босқинига оид гувоҳлик беришга улгурган. Президент Порошенко эса уни Украинага Россия қўшинлари киритилганини исботлаши мумкин бўлган асосий гувоҳлардан бири бўлганини маълум қилган.

Айни пайтда, Укранинанинг айбловлари Россия ҳукумати томонидан инкор этилмоқда. Путиннинг матбуот котиби Дмитрий Песков “қотилликни Москва билан боғлаш бемаънилик” эканлигини маълум қилган бўлса, Ташқи ишлар вазирлиги вакили Мария Захарова Украина ҳукумати “қотиллик изларини йўқотиш учун қўлидан келган барча ишни қилиши”ни айтган.

Украинадан бошпана олган Вороненков Россиянинг сиёсатини кескин танқид қилган ва Қримни қўшиб олиниши ноқонунийлигини эътироф этган. Марҳум собиқ депутат замонавий Россияни фашистлар Германиясига қиёслаган. Вороненковга нисбатан Россияда жиноий иш очилган бўлиб, у 5 миллион долларлик мулкларни ўмаришда айбланган. Россияда коррупцияга қарши ҳаракатлари билан танилган Алексей Навалний эса собиқ депутатни “иккиюзламачи” деб атаган эди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан