Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Шавкат Мирзиёев Тереза Мэйга ҳамдардлик билдирди
24.03.2017 22:09,  
3

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Буюк Британия ва Шимолий Ирландия Бирлашган Қироллиги бош вазири Тереза Мейга Лондон шаҳрида содир этилган террорчилик хуружи оқибатида инсонлар нобуд бўлгани муносабати билан самимий таъзия изҳор этди. Бу ҳақда ТИВ матбуот хизмати хабар қилди.

Давлат раҳбари қурбон бўлганларнинг оила аъзолари ва яқинларига ҳамдардлик ва далда сўзларини етказди ҳамда барча жароҳат олганларнинг тез орада соғайишини тилади.

Чоршанба куни Лондондаги Вестминстер кўприги ва парламент биноси ҳудудида жиноятчи автомобилда бир неча кишини босиб, сўнгра парламент биносига киришга ҳаракат қилган эди. Уни тўхтатишга уринган вақтда полициячига пичоқ санчиб, ҳаётига зомин бўлди. Террорист бошқа полициячи томонидан отиб ўлдирилди.

Теракт натижасида 4 киши ҳалок бўлди, 50 киши жароҳатланди. Ҳужум қилган шахс 52 ёшли британиялик Ҳолид Масуд бўлиб чиқди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан