Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Сталин давридаги Москва Америка жосуси нигоҳида
25.03.2017 12:13,  
38

АҚШ армияси майори Мартин Манҳофф 1952-54 йилларда АҚШнинг СССРдаги элчихонасида ишлаган. 1954 йилда Америка фойдасига жосуслик қилишда айбланган Манҳофф Совет давлатидан чиқариб юборилади. Майор Манҳофф томонидан Москва кўчаларида олинган рангли суратлар ва АҚШ элчихонаси айвонидан туриб видеотасвирга олинган Сталиннинг дафн маросими яқинда тарихчи Дуглас Смит томонидан топилиб, оммага ошкор этилди.

Майор Манҳоффга оид топилмалар орасида суратлардан ташқари эсдалик ва кундаликлар ҳам топилган. Мактублар ўша пайтдаги Москва, ундаги ҳаёт ҳақида тасаввур беради. «Биз Москва атрофидан бошқа жойга чиқа олмаймиз. Бизга ўз машинамизни ҳайдаб юришга ҳам рухсат берилмайди. Мудом рус ҳайдовчиси билан юришга мажбурмиз. Ҳеч қачон бирор рус хонадонини ичкаридан кўришга муваффақ бўлолмадик», – деб ёзади майорнинг рафиқаси Жан ўз эсдаликларидан бирида.

Манҳофф олган суратларда Москва кўчаларидаги оддий совет кишиларини кўриш мумкин. Манҳофф архивидаги расмлар 50-йиллардаги Совет давлатига оид ноёб топилмалар сифатида кўрилмоқда. Суратлар коммунистик цензура таъсиридан холи бўлгани билан аҳамиятлидир. Маълум бўлишича, Манҳоффнинг уйидаги архивдан мингдан ортиқ суратлар топилган. Улар Москва, Ленинград, Мурманск ва Ялтага оид эканлиги айтилмоқда. Айни дамда америкалик тарихчи Дуглас Смит архивни ўрганмоқда. Архивдаги суратлардан айримлари Russian Today нашри томонидан эълон қилинди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан