Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ҳуснбузарлар ҳақида сиз билмаган 15 та қизиқарли маълумот
25.03.2017 13:36,  
2122

Эътиборингизга ҳуснбузарлар ҳақида сиз билмаган бир қатор қизиқарли маълумотларни тақдим этамиз.

1. Статистик маълумотларга кўра ер юзида яшовчи 25 ёшгача бўлганларнинг 70 фоизи, 25 ёшдан катта бўлган аҳолининг эса 30 фоизи ҳуснбузардан азият чекар экан.

2. Ҳуснбузарлар киши организмида  бирор касаллик, чунончи, меъда-ичак, жигар, асаб касалликлари борлигидан ёки бошланганидан далолат беради. Бу шароитда ҳуснбузардан қутулиш учун касалликка қарши даволаниш керак бўлади.

3. Пешонанинг соч ўсадиган қисмидан чиққан хуснбузарлар инсоннинг ўт қопи хаста эканини билдиради.

4. Ҳуснбузар тошганда, сут ва сут маҳсулотлари, мева, сабзавот, ошкўкларни ва уларнинг шарбатларини истеъмол қилиш лозим. 

5. Ҳуснбузарларни сиқиш, игна билан йирингини чиқариш, турли ниқоблар ёрдамида йўқотишга уруниш хавфли. Шу билан бирга совуқ, ифлос сув билан ювиш ва ювилмаган қўл билан тегиш мумкин эмас.

6. Юз терисига ҳуснбузар тошган кишиларга ўта аччиқ, шўр, ўткир, ёғли, ширин таомларни истеъмол қилиш, спиртли ичимликларни ичиш, тамаки, нос кабиларни чекиш мумкин эмас. 

7. Аниқланишича, ҳуснбузар билан боғлиқ муаммолари бўлган кишилар ичида ишсизлар сони кўп экан.

8. Ҳуснбузар тошаётганидан шикоят қилиб, шифокор ҳузурига борувчи беморларнинг 2/3 қисмини аёллар ташкил қилади.

9. Ҳуснбузарларнинг тошиши организмда турли касалликларнинг борлигидан далолат бериши тасдиқланган, бироқ А, В, йод каби витаминлар ҳам унинг пайдо бўлишига олиб келишини кўпчилик билмайди.

10. Стресс ҳолатида яшайдиган кишиларнинг аксариятига ҳам ҳуснбузар ҳамроҳлик қилади.

11. Ҳуснбузар тошишининг сабаби аниқланиб, унинг кўпайишига қарши чора кўрилмаса, у тобора ривожланади ва тошган жойида тиклаб бўлмас чандиқларнинг қолишига олиб келади.

12. Ҳуснбузар чиққач, икки ҳафта ичида тўлиқ “пишиб етилади”.

13. Ўсмирларга қараганда катталарда тошадиган ҳуснбузар усти қизғиш бўлиб, кўпинча уларнинг устқи қисмида йиринглаш жараёни тезлашар экан.

14. Олимларнинг сўзларига кўра, юзига ҳуснбузар тошадиган инсонларнинг ўзига бўлган ишончнинг сусайиши ва кўринишидан қониқмаслик ҳолатлари юзага келар экан.

15. Мутахассисларнинг таъкидлашларича, ҳуснбузарлар косметикадан доимий фойдаланувчи аёлларда кўпроқ учрайди, деган фикр нотўғри. Аёлларни тинчлантириш мақсадида баъзи юз териси учун крем ишлаб чиқарувчи косметика компаниялари крем қадоғининг устига “non comedon” – яъни крем теридаги тешикларни катталаштирмаслиги ва ҳуснбузарларнинг пайдо бўлишига сабаб бўлмаслиги ҳақида ёзишади. 

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан