Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Шимолий Корея яна бир бор АҚШга ядро ҳужуми билан таҳдид қилди
25.03.2017 18:03,  
5

Қўшма Штатларнинг Шимолий Кореяга олдиндан зарба беришга уриниши ҳалокатли оқибатларга олиб келади. Бу ҳақда КХДРнинг Миллий тинчлик қўмитаси вакилининг «Нодон синмун» газетасида чоп этилган баёнотида маълум қилинган

У АҚШдан “КХДРга қарши йўналтирилган ҳарбий ҳаракатларни тўхтатиш ва Корея ярим ороли ҳамда унинг атрофида жойлашган ядро воситаларини дарҳол олиб чиқиб кетишни талаб қилди”.

КХДР Миллий тинчлик қўмитаси вакили «бундай ҳаракатларнинг бирор аломати сезилган тақдирда, Пхеньян тажовуз ва фитналарнинг барча базаларига қақшатқич ядро зарбаси бериши» ҳақида огоҳлантирди.

Маълумот учун, АҚШ ва Жанубий Корея ҚК 13 март куни Key Resolve мунтазам қўшма қўмондонлик-штаб машқларини бошлашди. У Корея ярим ороли ҳудудида Америка қўшинларини фавқулодда кучайтириш имкониятини текширувдан ўтказишга қаратилган. Машқлар 1 март куни старт олган Foal Eagle дала машқлари билан бир вақтда ўтказилмоқда. Уларда барча турдаги қўшинлар иштирок этмоқда.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан