Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Шавкат Мирзиёев Тошкент мотор заводига ташриф буюрди
25.03.2017 19:06,  
5

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Бектемир туманидаги Тошкент мотор заводига ташриф буюрди. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.

Бектемир туманидаги Тошкент мотор заводининг умумий ер майдони 5 гектар, бино ва иншоотлар майдони 3 гектар. «Ҳозир фойдаланилмаётган ушбу ҳудудда ишлаб чиқаришни ташкил этиш учун яхши имконият, зарур инфратузилма бор», — деб ёзади ЎзА.

Ўзбекистон Президентининг кўрсатмасига мувофиқ завод бинолари корхона ва тадбиркорларга имтиёзли тарзда ижарага берилмоқда. Тўловлар бошқа жойлардагига нисбатан бир неча баробар арзонлаштирилган.

«Давлатимиз раҳбари завод биноларини ишбилармон ва тадбиркорларга бўлиб бериш, уларда экспортбоп маҳсулотлар ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш зарурлигини таъкидлади», — дейилади ЎзА ахборотида.

Корхоналарга қулайлик яратиш мақсадида бу ерда «ягона дарча» маркази, минибанклар ва бошқа хизматлар ташкил этилади. Миллий банк ҳузуридаги Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларининг экспортини қўллаб-қувватлаш жамғармаси маҳсулотларни экспорт қилишга кўмаклашади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан