Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Президент Виртуал қабулхонаси пуллик бўлгани ҳақидаги миш-мишлар рад этилди
25.03.2017 19:10,  
4

2016 йил 25 сентябрда иш бошлаган Ўзбекистон Республикаси Президентининг Виртуал қабулхонаси ҳукуматнинг аҳоли ва тадбиркорлик субъектлари мурожаатлари билан яқиндан ишлашга, жойларда мавжуд муаммоларни ҳал қилиш ва коррупциянинг олдини олишга мўлжалланган бепул электрон ресурс бўлиб келган ва бундан кейин ҳам бепул бўлиб қолади. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг “Facebook”даги саҳифасида хабар берилди.

Сўнгги вақтларда PM.GOV.UZ порталининг пуллик бўлгани, аҳоли вакилларидан қабул қилинадиган мурожаатлар учун пул олиниши ҳақидаги миш-мишлар болалаб кетган эди. Жумладан, бу тўғридаги миш-мишлар одамлар ўртасида ижтимоий тармоқ ва мессенжерлар орқали тарқалмоқда. Хусусан, гўёки кимлардир аҳоли ўртасида гувоҳномасини кўрсатган ҳолда, ўзини портал ходими сифатида таништирган ва аҳолидан мурожаатлари учун пул талаб қилган.

Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги бу каби маълумотларни рад қилади. Вазирлик маълум қилишича, бу каби гап-сўзлар батамом асоссиздир.

Шунингдек, Миллий оператор абонентлари учун қатор ҳукумат ва давлат сайтларидан, жумладан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Виртуал қабулхонаси — PM.GOV.UZ’дан ҳам бепул интернет трафиги асосида фойдаланиш имкони яратилган.

Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги аҳолини бу каби миш-мишларга ишонмасликка чақиради, Виртуал қабулхонанинг мурожаатчи учун бундан кейин ҳам бепул хизмат кўрсатишини маълум қилади. Бу тўғрида батафсил жойлардаги "Халқ қабулхонаси"га мурожаат қилиш мақсадга мувофиқ.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан