Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Шавкат Мирзиёев: Одамларнинг даромади кўпайса, бюджетга пул кўпроқ тушади
25.03.2017 19:20,  
5

Шавкат Мирзиёев Тошкент мотор заводида шаҳарда амалга оширилаётган иқтисодий-ижтимоий лойиҳалар тақдимоти билан танишди, деб ёзади Дарё нашри.

Ўзбекистон Президентнинг «Тадбиркорлик фаолиятининг жадал ривожланишини таъминлашга, хусусий мулкни ҳар томонлама ҳимоя қилишга ва ишбилармонлик муҳитини сифат жиҳатидан яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги фармони ижроси юзасидан ҳар бир туманда тадбиркорлар билан учрашувлар ўтказилмоқда.

«Улар асосида кам таъминланган оилаларни тадбиркорликка жалб этиш, касб-ҳунар коллежлари битирувчиларини ишга жойлаштириш бўйича аниқ режа ишлаб чиқилган», — дейилади хабарда.

«Оилаларга кириб бориш, одамларнинг дунёқарашини ўзгартириш лозим. Одамларнинг даромади кўпайса, тўлов қобилияти ҳам юқори бўлади, маҳаллий бюджетларга пул маблағи кўпроқ тушади. Ҳокимликларда турли ижтимоий объектлар қуриш имконияти кенгаяди, юртимизга янада кўпроқ барака киради», — деган Ўзбекистон Президенти.

Шу ернинг ўзида Тошкент шаҳрида ташкил этилаётган кичик саноат зоналари ва истироҳат боғлари, тижорат банклари томонидан амалга оширилаётган дори-дармонлар, қандолатчилик маҳсулотлари, қурилиш материаллари ва мебел ишлаб чиқариш, металлни қайта ишлаш, тиббиёт ва кўнгилочар масканлар ташкил этиш лойиҳалари ҳам намойиш этилди.

Шавкат Мирзиёев ушбу лойиҳалар билан танишиб, уларнинг ҳар бири ҳақида мутасаддиларга тегишли кўрсатмалар берди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан