Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Олимлар: кечаси ноутбуклардан фойдаланиш семизликка олиб келади
26.03.2017 14:59,  
9

Чикагодаги Шимоли-Ғарбий университет олимлари ёрқин ранг метаболизм жараёнини тезлаштиришини аниқлади. Тадқиқот матни билан PLoS ONE илмий журналида танишиш мумкин

Олимларнинг хулосасига кўра, ёрқин ёруғлик инсонда инсулинорезистентлик хавфи – эндоген ёки экзоген инсулинга нисбатан метаболик жавобнинг бузилиш хавфини оширади. Ушбу ҳолат қон плазмасида инсулиннинг ажралишини оширади. Бундан ташқари, ёрқин нур қонда глюкоза даражасини кўпайишига олиб келади. 

"Буларнинг барчаси метаболизм жараёнининг тезлашувига олиб келади. Бундан хулоса қилиш мумкинки, ёрқин сунъий нур остида сутканинг қоронғу пайтларида ноут-букдан фойдаланишни хуш кўрадиган одамлар семизликка кўпроқ мойил бўлади", - изоҳ берди тадқиқот муаллифлари. 

Олимлар метаболизм тезлашуви ёрқин ва хира нур ўртасида айнан қандай боғлиқлик борлигини ҳозирча аниқламаганларини билдирди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан