Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ҳаётда омадга эришган инсонлар якшанба куни нима билан шуғулланишади
26.03.2017 15:04,  
31

Кўпчилик якшанба оқшомини ёқтирмайди. Тадқиқотларга қараганда, душанбадан олдинги ҳолат асабни бузади.

Ҳаттоки сизга ишингиз ёқса ҳам якшанба куни кечқурун душанбада сизни нималар кутиши мумкинлигини ўйлаб озгина ташвишланасиз.

Экспертларнинг айтишларича, муваффақиятга эришган инсонлар ўзларини янги ҳафтага тайёрлашар экан. Улар якшанба оқшомини қандай ўтказишади? Буни қуйида билиб оласиз.

1. Улар вақтларини оиласи ва дўстлари даврасида ўтказишади

Омадли кишилар ҳафта давомида оиласи учун вақт кам бўлишини билишади ва шунинг учун якшанбани яқинлари даврасида ўтказишади.

2. Улар оқшом учун режа тузишади

«Бу энг яхши маслаҳат. Сиз келаётган душанбани эмас, режадаги оқшомингизни сабрсизлик билан кутасиз», — деб ёзади Лаура Вандеркам ўзининг «Омадли инсонлар якшанба куни нима қилишади» номли китобида.

3. Улар ҳафталик ишларини режалаштиришади

Якшанба куни айрим омадли кишилар кундаликларини кўриб чиқишади, ўз мақсадларини ёзишади ва келаётган ҳафта учун режа тузишади.

4. Улар спорт билан шуғулланишади

Вандеркамнинг ёзишича, реалити-шоу продюсери Ализа Роузен якшанба кунлари кечки пайт йога билан шуғулланади. «Бу ҳафта давомида йиғилиб қолган чарчоқни чиқариш ва душанбага тайёрланишнинг ажойиб йўли», — дейди у Вандеркамга.

Сиз ҳам якшанба куни теннис ёки футбол ўйнанг.

5. Улар тўғри овқатланишади

Urban Balance директори Жойс Мартер ўз мақоласида алкоголь тушкунлик келтириб чиқаришини ва душанба куни киши ўзини ланж ҳис қилишини таъкидлайди.

«Яхшиси, ширин таом тайёрланг ва шифобахш дамламали чой ичинг», — деб ёзади у.

6. Улар китоб ўқишади

Аксарият муваффақиятли кишилар ухлаш олдидан китоб ўқишади, якшанба оқшомида китоб ўқиш эса улар учун одатга айланган.

7. Улар қўнғироқ қилишади ва хатларга жавоб беришади

Айнан якшанба оқшомида хотиржамлик билан дўстларимиз ёки узоқдаги оила аъзоларимиз билан қўнғироқлашишимиз ёки уларнинг хатларига жавоб ёзишимиз мумкин.

8. Улар ишни унутишади

Муваффақиятга эришган инсонлар якшанба куни ётишдан олдин ишлашмайди. Улар иш ҳақида умуман ўйламасликка ҳаракат қилишади.

9. Улар хайрия ишларида иштирок этишади

«Якшанбани унумли ўтказишнинг яна бир йўли хайрия ишларида қатнашишдир, — деб ёзади Вандеркам. — Кам таъминланган кишиларга ёрдам кўрсатиш хайрлидир. Ўзингизни бошқалар билан ҳамдамликда ҳис этасиз, зеро душанбадан бошлаб ҳамма яна ўз йўлида давом этади».

10. Улар якшанбани кўтаринки кайфиятда якунлашади

«Ўзингизни қандай ҳис қилишингиздан қатъи назар душанба барибир келади, шунинг учун якшанбани қувноқ кайфиятда якунланг», — дейди ташкилий психология бўйича фан номзоди Майкл Вудворт.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан