Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Москвада митинг бўлди ва мухолифатчи Алексей Навалний қўлга олинди
26.03.2017 19:17,  
3

Лента.ру сайтининг ёзишича, бугун кундузи Москвада ижозат берилмаган митинг ўтказилган. Митингда таниқли мухолифатчи Алексей Навалний қўлга олинган. Бу ҳақда коррупция билан кураш жамғармаси директори Роман Рубанов Twitter саҳифасида ёзди.

Навалнийнинг ўзи микроблогида намойишчиларни ўзи ҳақида қайғурмасликка чақирган. “Болалар, менда ҳаммаси яхши... Твер кўчаси бўйлаб боринг. Бизнинг бугунги мавзуимиз – коррупция билан кураш”, деб ёзган мухолифатчи.

Коррупцияга қарши юриш бугун соат 14:00да бошланган. Намойиш иштирокчилари ижтимоий тармоқларда қўлга олинганлар ҳақида ёзишмоқда, дейди РИА Новости.

Пойтахт марказида намойиш ўтказиш учун Навалний ариза берган, аммо шаҳар ҳокимияти унга рад жавоби бериб, бошқа жойларда ўтказишни таклиф қилган. Намойишчилар таклифни қабул қилмаган.

Бундан аввалроқ Алексей Навалний Россия бош вазири Дмитрий Медведевнинг шоҳона бойликларига оид маълумотларни тарқатган эди. ВВС рус хизматининг ёзишига қараганда, халойиқ “У бизнинг Димон эмас”, “Бу бизнинг шаҳримиз”, “Бу ерда ҳокимият биз”, деб қичқирган.

Шунингдек, одамларни тутишда дубинка ишлатилгани хабар қилинмоқда. Адашмовчилик туфайли Британиянинг Guardian газетасининг мухбири ҳам қўлга олинган.

Шунингдек, BBC Russianнинг ёзишича, Новосибирск, Иркутск, Красноярск ва Владивостокда ҳам акция бўлиб ўтган.

Алексей Навалнийнинг Дмитрий Медведевга бағишланган “У сизга Димон эмас” филми Youtubeга жойлангандан сўнг 11 млн марта кўрилган. Навалний ўз тарафдорларини кўчага чиқишга ва Россиянинг олий мансабдорлари орасидаги коррупцияни тафтиш қилиш талабини қувватлашга чақирган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан