Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Президент Қорақалпоғистон ва Хоразм тадбиркорларига янги имтиёзлар тақдим этди
27.03.2017 11:46,  
1

Ўзбекистон президенти Хоразм вилояти ва Қорақалпоғистон Республикасида фаолияти олиб бораётган бизнес субъектлари учун кенг имтиёзлар тақдим этди.

Давлат раҳбарининг қарорига кўра, ушбу икки минтақада рўйхатдан ўтган ва тадбиркорлик фаолиятини олиб бораётган юридик шахслар ўзлари ишлаб чиқараётган саноат товарларини экспорт қилиш қисмида валюта тушумини мажбурий сотишдан озод этилади. Бундан Ўзбекистон президентининг "Товарлар (ишлар, хизматлар) экспортини рағбатлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 1997 йил 10 октябрдаги Фармони 2-иловасига киритилган хом ашё товарлари мустаснодир.  

Бундан ташқари, президент қарорига асосан Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида рўйхатдан ўтган, фармацевтика товарлари ва препаратлари, электротехника маҳсулотлари (кабель-ўтказгич маҳсулотларидан ташқари), шунингдек, пардозлаш қурилиш материаллари ишлаб чиқаришга ихтисослашган юридик шахслар 2017 йилнинг 1 апрелидан 2022 йилнинг 1 январигача бўлган даврда мулк солиғи, ер солиғи, ободонлаштириш ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш солиғи, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Республика йўл жамғармасига мажбурий ажратмалар тўлашдан озод этилди.

Ўзбекистон Иқтисодиёт вазирлиги тегишли вазирлик ва муассасалар билан биргаликда 2017 йилнинг 1 апрелигача қарорда назарда тутилган солиқ имтиёзлари татбиқ этиладиган фармацевтика маҳсулотлари ва препаратлари, электротехника маҳсулотлари, шунингдек, пардозлаш қурилиш материалларига тааллуқли бўлган маҳсулотларнинг аниқ рўйхатини ишлаб чиқиши ва тасдиқлаши лозим.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан