Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистонга Корея бош вазири ўринбосари келади
27.03.2017 11:53,  
16

Ушбу ҳафтада Ўзбекистонга ижтимоий масалалар бўйича Жанубий Корея бош вазири ўринбосари, таълим вазири Ли Чжун Сик ташриф буюради. Бу ҳақда Кореянинг Yonhap агентлиги хабар қилди.

Мазкур ташриф мамлакатлар ўртасида дипломатик алоқалар ўрнатилганлигининг 25 йиллиги, этник корейслар кўчиб келганлигининг 80 йиллиги муносабати билан уюштирилмоқда.

Ли Чжун Сик ташрифи давомида мамлакатнинг юқори мартабали мулозимлари билан стратигек ҳамкорлик муносабатларини мустаҳкамлаш мавзусини муҳокама қилади. У шунингдек, Ўзбекистонда яшаётган этник корейслар билан учрашувлар ҳам ўтказади.

Агентликнинг маълумот беришича, ҳозирда Ўзбекистон ва Қозоғистонда мос равишда 180 минг ва 100 минг нафар этник корейслар истиқомат қилади.

"19 аср охирида қашшоқ корейс фермерлари Марказий Осиё минтақасига кўчиб кела бошлашган, кейинроқ эса 1910-1945 йилларда Япония мустамлакачиларига қарши курашганлар ҳам улар сафига қўшилган. Сибирда яшайдиган корейслар эса 1937 йилда Сталиннинг буйруғига кўра оммавий равишда Марказий Осиёга кўчирилган", — деб ёзади агентлик.

Ли Чжун Сик шунингдек, Қозоғистонга ҳам ташриф буюради.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан