Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ravon Россиядаги автомобиллар сотувини 25 бараварга оширмоқчи
27.03.2017 11:55,  
4

Ravon русуми дилерларининг Москвада бўлиб ўтган анжуманида келгуси режалар муҳокама қилинди, деб хабар бермоқда Подробно.уз.

Анжуманда сўзга чиққан Ravon бош директори Шароф Ашуровнинг сўзларига кўра, 2016 йилда Россияда 50та дилерлик маркази фаолият кўрсатган ҳамда 1811 дона автомобиль сотилган. Сотув ҳажмининг ярмидан кўпроғи ноябрь ва декабрь ойларига тўғри келади.

2017 йил учун режалар эса ўта юксак: бу йил дилерлик марказлари сонини 120тага етказиш ва сотув ҳажмини 25 бараварга ошириш, яъни 50 минг дона автомобиль сотиш вазифаси қўйилган.

Шароф Шуҳратовичнинг айтишича, бу рақамлар бозорни пухта ўрганиш ва прогноз қилиш натижасида юзага келган. Компаниядагилар Ravon R2 модели бу йил "А" сегментида бозорнинг камида 80%ини эгаллай олишига, барча моделлар корпоратив савдоси эса умумий ҳажмнинг камида 20%ини ташкил этишига умид қилмоқдалар. Ҳозирда "Яндекс. Такси" ва Papa Jones, "Якитория", "Тануки" ва "Корчма" каби тармоқлар билан ҳамкорлик келишувлари имзоланди.

Савдо ҳажмини оширишда йўлларда Ravon Assistance тўлақонли ёрдам дастурининг жорий этилиши ҳам муҳим омил бўлиши лозим. Мазкур дастур 112 хизмати билан боғланган ВЭР («Все эвакуаторы России») плафтормасида ишлайди, айни пайтда ЭРА-Глонасс билан интеграциялашув давом этмоқда.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан