Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Кореяда ишлашни истовчилар учун корейс тилидан тест синови санаси эълон қилинди
27.03.2017 18:24,  
32

Ўзбекистон Республикаси Меҳнат вазирлигининг Ташқи меҳнат миграция масалалари агентлиги “Бандликка рухсат бериш тизимининг корейс тилидан тест синовлари” ўтказилиши тўғрисида хабар берди. Унга кўра, 2017 йилнинг 28-30 март кунлари ариза топшириш (онлайн рўйхатдан ўтиш) жараёни бўлиб ўтади. Аризани муваффақиятли топширган номзодлар 4-5 апрель кунлари тест синови учун тўловни амалга оширади.

Имтиҳонлар 15 майдан бошланади, 28 июлда эса тест натижалари эълон қилинади. Ушбу саналар Корея Республикаси талаби билан ўзгартирилиши мумкин.

Номзодларга қуйидаги талаблар қўйилади:

– 18-39 ёшгача бўлган (1977 йил 28 мартдан 1999 йил 27 мартгача туғилган);

– судланмаган;

– Корея Республикасидан депортация қилинмаган (ёки ноқонуний равишда фаолият юритмаган ва шунга ўхшаш қоидабузарликлар содир этмаган);

– Ўзбекистондан хорижга чиқиши тақиқланмаган;

– меҳнат лаёқатини йўқотмаган (соғлом), ранг ажратиш (дальтоник) қобилияти суст бўлмаган.

Батафсил маълумотлар migration.uz сайтида.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан