Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Шавкат Мирзиёевнинг яна бир қарори эълон қилинди
27.03.2017 21:36,  
5

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг Шароф Рашидов таваллудининг 100 йиллиги кенг нишонлаш тўғрисидаги қарори эълон қилинди. Қарор «Ўзбекистон» телеканали «Ахборот» дастурида ўқиб эшиттирилди, деб ёзади Кун нашри.

Қарорга кўра, ёзувчи ва давлат арбоби Шароф Рашидов таваллудининг 100 йиллигини нишонлаш, Жиззах туманига Шароф Рашидов номи берилгани маълумот ўрнида қабул қилиш, ташкилий қўмита тадбирлар режасини ишлаб чиқиш кўрсатма қилинган.

Қарор ижроси Ўзбекистон Республикаси бош вазири А. Арипов зиммасига юкланган.

Ўтган йилнинг декабрь ойи охирида Жиззах вилоятидаги Жиззах туманига Шароф Рашидов номи берилиши ҳақида қарор қабул қилинганди.

Маълумот учун, Шароф Рашидович Рашидов 1917 йилнинг 6 ноябрида Жиззах шаҳрида таваллуд топган. Собиқ Иттифоқ даврида партия ва давлат арбоби, ёзувчи, Социалистик Меҳнат Қаҳрамони (1974), Ўзбекистон ССР Коммунистик партияси раҳбари, 1939 йилдан КПСС аъзоси.

1950-1959 йилларда Ўзбекистон ССР Олий Совет Президиуми раиси ва СССР Олий Совет Президиуми раиси ўринбосари. 1959 йилнинг мартидан Ўзбекистон КП МК биринчи котиби.

1983 йилда вафот этган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан