Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






«Тошкент—Чимён» йўлида кўчки содир бўлди
27.03.2017 21:42,  
7

Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ тумани Учтерак қишлоғи ҳудудидан ўтувчи 4R6 «Тошкент—Чирчиқ—Чимён» автомобиль йўлининг 69-километрида, «Ғазалкент—Чимён» йўналишида 2 метр кенгликдаги, узунлиги 15—20 метр бўлган йўлнинг қатнов қисмида кўчки юзага келган.

Ўзбекистон ИИВ матбуот хизмати ахборотига кўра, 27 март куни соат 9:00 ларда ушбу кўчки содир бўлган жойнинг майдони 4—4,5 метр кенгликка ва 35—40 метр узунликка катталашган.

«Содир бўлган кўчки натижасида маҳаллий аҳолига ва турар жой биноларига зарар етмаган», — дейилади вазирлик ахборотида.

Хабар беришларича, табиий офат оқибатлари бартараф этилгунига қадар, 4R6 «Тошкент—Чирчиқ—Чимён» автомобиль йўлининг 58-километридан 71-километригача автомобилларнинг ҳаракатланиши тўхтатилган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан