Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






21 асрнинг энг йирик қурилиш мега-лойиҳалари (фотожамланма)
28.03.2017 12:30,  
55

Йирик транспорт тизимлари, йўллари, баҳайбат кўприклар, улкан бинолар – буларнинг бари миллиардлаб маблағ сарфланадиган мега-лойиҳалар. Бироқ улар мамлакат ёки шаҳар ривожланиши учун катта аҳамият касб этади. 

Эътиборингизга 21 асрнинг энг йирик мега-лойиҳаларини тақдим этамиз. 

Айчжай кўприги

Айчжай кўприги Хитойда амал қилиниши тўхтатиб турилган кўприк ҳисобланади.  Унинг умумий узунлиги  1534 метрдир. Айчжай — дунёдаги энг баланд кўприк. Унинг баландлиги 350 метрни ташкил қилади. Қурилиш ишларига 5 йил вақт кетган.  

Панама каналининг кенгайиши

Панама каналининг кенгайтирилиши бўйича ишлар жорий йилда ўз якунига етади. Панама канали  Атлантика океанини Тинч океани билан бирлаштиради.

 

Уч дарали электростанция

Уч дара тўғони Хитойда жойлашган бўлиб, дунёдаги энг йирик электростанция саналади. Унинг баландлиги – 181 метр, кенглиги 40 метр, узунлиги эса 2.3 км. Мазкур мега-лойиҳа 2003 йил ўз ниҳоясига етган.

Мармарай

Мармарай Европа ва Осиёни бирлаштирувчи сувости темир йўл линия саналади. Лойиҳанинг умумий қиймати —  4,5 млрд доллар. Лойиҳа 2013 йил тугалланган. 

 

Бутунжаҳон савдо маркази 1

Қурилишида пўлат, бетон, қум-оҳак ғишт ва тонналаб шиша ишлатилинган 104 қаватли бинонинг лойиҳасига 3,8 млрд доллар сарфланган. 

 

Лондон остидаги Кроссрейл туннели

Лондондаги Кроссрейл  туннелининг қурилиш ишлари давом этмоқда.  Лойиҳанинг умумий қиймати — 23 млрд доллар. Қурилишга 11 йил вақт керак бўлади, лойиҳанинг ишлари 2007 йилда бошланган.

 

Россия кўприги

Владивостокда қад ростлаган кабелли кўприкнинг умумий узунлиги 3100 метрни ташкил этади. Кўприк 2012 йилда очилган. Лойиҳанинг умумий қиймати 1 млрд доллар.

 

Jubail Industrial City

Саудия Арабистони ҳануз кенгайтирмаган дунёдаги энг йирик саноат шаҳри.  Унинг кенгайтириш лойиҳасининг қиймати 10 млрд доллар деб баҳоланган.

 

«Янги аср» глобаль маркази

Агар умумий майдон 1 700 000 м² ҳисобга олинмаса Янги аср дунёдаги энг катта бинолардан бири саналади.  У ўз ичига кўплаб савдо марказлари, аквапарк, кинотеатрлар, университет ва меҳмонхоналарни олади.

 

Шанхай минораси

Шанхай минораси ҳозирги кунда дунё бўйлаб иккинчи энг баланд осмонўпар бино саналади. У 8 йил давомида қурилган ва ўтган йили очилган.  Лойиҳанинг умумий қиймати — 2.4 млрд доллар.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан