Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Эндиликда банкда ҳисобварақ очиш учун таъсис ҳужжатлари талаб этилмайди
28.03.2017 13:16,  
15

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг қарори (pdf) билан Ўзбекистон Республикаси банкларида очиладиган банк ҳисобварақлари тўғрисидаги йўриқномага ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди, деб ёзади Norma.

Ҳужжат Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида»ги Қонунига ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 9 февралдаги 66-сон «Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Тадбиркорлик субъектларни давлат рўйхатидан ўтказиш ва ҳисобга қўйиш тизимини такомиллаштириш тўғрисида» 2016 йил 28 октябрдаги ПҚ-2646-сон қарорини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ қабул қилинди.

Ҳужжатдан улгуржи савдо корхоналари — ягона солиқ тўлови тўловчилари томонидан банкларда миллий валютадаги асосий ва иккиламчи ҳисобварақлар очилиши зарурлиги тўғрисидаги талаб олиб ташланди.

Энди тадбиркорлик фаолияти субъектлари бўлган резидент юридик шахслар, якка тартибдаги тадбиркорлар ҳамда деҳқон хўжаликлари томонидан миллий валютада талаб қилиб олингунча депозит ҳисобварақлари очиш учун банкка давлат рўйхатидан ўтганлик ҳақидаги гувоҳноманинг нусхаси, шунингдек, таъсис ҳужжатларининг нусхалари тақдим этилиши шарт эмас. Банклар ушбу маълумотларни «Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш ва ҳисобга қўйишнинг автоматлашган тизими» орқали олади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан