Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистон Қозоғистонга бир миллион долларлик ўзбек паловини экспорт қилади
28.03.2017 14:01,  
2

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Қозоғистон Республикаси Президенти Нурсултон Назарбоевнинг таклифига биноан 22-23 март кунлари давлат ташрифи билан ушбу мамлакатда бўлди.

Ташриф доирасида Остона шаҳрида Ўзбекистон Миллий саноат кўргазмаси ва икки мамлакат ишбилармон доиралари иштирокида бизнес-форум бўлиб ўтди. Бизнес-форумда Ўзбекистон ва Қозоғистоннинг 500 дан ортиқ ишбилармонлари иштирок этди. Уларнинг якунлари бўйича умумий қиймати қарийб 1 миллиард доллар бўлган савдо шартномалари ва инвестициявий битимлар имзоланди.

«Unison Group» масъулияти чекланган жамияти раҳбари Румия Абайдулинанинг ЎзА мухбирига айтишича, унинг компанияси Қозоғистоннинг «Agro Max Astana», «Даржан Групп» ва бошқа қатор савдо мажмуалари билан консерваланган ўзбек палови етказиб бериш бўйича қарийб 1 миллион долларлик шартнома имзолади.

“Остона шаҳрида ўтказилган Ўзбекистон Миллий саноат кўргазмасидаги иштирокимиз ғоят самарали бўлди. Унда биз Қозоғистоннинг кўплаб ишбилармонлари билан ҳамкорлик алоқалари ўрнатиш бўйича музокаралар ўтказиш, икки томон учун ҳам манфаатли бўлган келишувларга эришишга муваффақ бўлдик. Миллий банк ҳузуридаги Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларининг экспортини қўллаб-қувватлаш жамғармаси кўмагида компаниямиз Қозоғистоннинг «Agro Max Astana», «Даржан Групп» ва бошқа қатор савдо мажмуалари билан консерваланган ўзбек палови етказиб бериш бўйича қарийб 1 миллион долларлик шартнома имзолади”, дейди корхона раҳбари.

Унинг айтишича, маҳсулотга Қозоғистоннинг қатор савдо корхоналари томонидан талаб тобора ортиб бормоқда. Жамғарма маҳсулотимиз рекламасини таъминлаш билан бир қаторда унинг экспортини амалга ошириш учун 250 миллион сўм миқдорида фоизсиз молиявий кўмак кўрсатди. Бу маҳсулотларимизни хорижий ҳамкорларимизга тез ва сифатли етказиб беришга ҳамда улар билан ҳамкорлигимизни янада кучайтиришга замин яратмоқда.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан