Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистон термаси ғалаба қозонди ва ЖЧ учун курашни давом эттирадиган бўлди
28.03.2017 20:13,  
9

ЖЧ–2018 туринига саралаш босқичи “А” гуруҳи  7-турида Ўзбекистон терма жамоаси Тошкентда Қатар футболчиларига қарши баҳс олиб борди.

“Бунёдкор” стадионида ўтказилган ўйинда Ўзбекистон терма жамоаси 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Учрашувнинг 65-дақиқасида Одил Аҳмедов жарима зарбасини голга айлантирди.

Ушбу ғалабадан кейин Ўзбекистон терма жамоаси очколари сонини 12 тага етказиб олди ва учинчи ўринда қолди. Қатар термаси эса 4 очко билан гуруҳда сўнгги – олтинчи поғонага тушиб кетди.

ЖЧ—2018. Осиё
«А» гуруҳи. 7-тур
28 март, сешанба

Ўзбекистон — Қатар 1:0

Гол: Одил Аҳмедов, 65 (1:0).

Ўзбекистон —Александр Лобанов — Даврон Ҳошимов, Анзур Исмоилов, Егор Кримес, Александр Мерзляков, Азиз Ҳайдаров, Одил Аҳмедов, Элдор Шомуродов, Сервер Жепаров (Вадим Афонин, 81), Сардор Рашидов (Марат Бикмаев, 60), Игорь Сергеев (Темурхўжа Абдухолиқов, 86).

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан