Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистондаги деҳқон бозорларининг 70 фоиздан ортиғи талабга жавоб бермайди
28.03.2017 20:23,  
16

Ўзбекистон Президентининг «2017—2019 йиллар даврида деҳқон бозорларини реконструкция қилиш ва уларнинг ҳудудида замонавий савдо мажмуалари қуриш дастурини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарори қабул қилиниши олдидан Ўзбекистонда ҳозирги вақтда фаолият кўрсатаётган 328 та деҳқон бозорини ҳар томонлама танқидий таҳлил қилиб чиқилган. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.

Таҳлил натижаларига кўра, бозорларнинг 70 фоизидан ортиғи (231)нинг моддий-техника базаси савдони ташкил этишнинг замонавий талабларига (муҳандислик-коммуникация тармоқлари, савдо расталари, ободонлаштириш, автомобиллар тўхташ жойлари ва бошқалар) жавоб бермаслиги маълум бўлган.

Туманлардаги қишлоқ аҳоли пунктларида жойлашган бозорларнинг 20 фоизидан ортиғи (59) эса ҳафтада фақат бир кун ва зарар кўриб ишлаши аниқланган. Бозорларнинг 90 фоизидан ортиғи (301) замонавий қурилиш нормалари талаблари ва савдо хизмати кўрсатиш шартлари ҳисобга олинган ҳолда мукаммал таъмирлашни талаб этилади.

Бундан ташқари, таҳлиллар республика қишлоқ туманлари аҳолиси амалда бозорларда замонавий тўлов тизимларидан (пластик карточкалардан) фойдаланиб қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ва кундалик эҳтиёж товарларини сотиб олиш имкониятига эга эмаслигини, аҳолига савдо хизматлари кўрсатиш даражаси ҳам замонавий талабларга жавоб бермаслигини кўрсатган.

«Деҳқон бозорларининг асосий қисми катта ҳудудларни эгаллайди, кўпинча аҳоли учун истеъмол товарларининг энг зарур турлари сотувда бўлмайди. Ушбу барча омиллар деҳқон бозорларини реконструкция қилиш ва уларни янада ривожлантириш стратегиясини тубдан қайта кўриб чиқиш зарурлигини кўрсатмоқда», — дейилади Президент қарори шарҳида.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан