Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






"GM Uzbekistan" айрим саволларга жавоб бермоқда
29.03.2017 09:02,  
16

"GM Uzbekistan" АЖ ишлаб чиқарган автомобилларни харид қилиш ва хариддан сўнг уларга хизмат кўрсатиш масалаларида келиб чиқадиган саволларни объектив кўриб чиқиш ва уларга асосли ечимлар топиш мақсадида, компания раҳбарлари жойларда учрашувлар ўтказишмоқда, деб ёзади Кун нашри.

Бугун 28 март куни бундай учрашув Наманган вилояти аҳолиси учун, «GM Uzbekistan» АЖнинг Бош Директори вазифасини бажарувчи Ражабов Рустам Бахтиёрович билан Наманган шаҳридаги «Наманган Автотеххизмат» биносида ўтказилади.

Эртага, 29 март куни учрашув Андижон шаҳридаги «Андижон Автотеххизмат», 30 март куни эса Фарғона шаҳридаги «Фарғона Автотеххизмат» биноларида бўлиб ўтади.

Кеча Нукус шаҳрида «GM Uzbekistan» АЖнинг Бошқарувчи Директори Мухиддин Султонов билан учрашув бўлиб ўтди. Шуни қайд этиб ўтиш лозимки, бу учрашувлар GM Uzbekistan вакилларининг аҳоли билан биринчи учрашувлари эмас. Бундан аввал бу турдаги учрашувлар Бухоро, Қашқадарё вилоятларида ва Тошкент шаҳрида бўлиб ўтган эди.

Бундан ташқари, "Ўзавтосаноат" АЖ нинг раҳбарлари ва мутаҳассисларидан ташкил топган махсус ишчи гуруҳ, ҳар иш куни соат 8:00 дан 11:00 гача фуқароларни «GM Uzbekistan» АЖ нинг бош офисида (107 хона) қабул қилишларини эслатиб ўтамиз. Компаниянинг электрон почтаси манзили: [email protected], компаниянинг Бош Директори виртуал қабулхонаси эса қуйидаги манзилда жойлашган: http://gmuzbekistan.uz/forma-obrascheniya.html

Тўлиқ маълумотларни, GM Uzbekistan мижозларни қўллаб-қувватлаш Марказига ушбу телефон рақами орқали қўнғироқ қилиб аниқлаштиришингиз мумкин: +998 71 141 77 77

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан