Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Дональд Трамп Обаманинг яна бир режасини бекор қилади
29.03.2017 13:49,  
1

АҚШ президенти Дональд Трамп собиқ президент Барак Обама томонидан киритилган ва иқлим ўзгаришига қарши қаратилган тақиқловларни бекор қилиш ҳақидаги фармонни имзолади. Бу ҳақда Associated Press ахборот агентлиги хабар бермоқда. 

Мазкур қарор билан Трамп янги кўмир конлари устида ишлашга қўйилган амалдаги тақиқни бекор қилади. Президент, шунингдек, янги иш жойлари ташкил қилиш ва атроф-муҳит муҳофазасини таъминлайдиган йўналишни бошлайди.

Аввалроқ Трамп углеводородли ёқилғини ишлаб чиқаришни фаоллаштиришни режалаштираётгани хабар қилинган эди. Бундан ташқари, АҚШ етакчиси кўмир, нефть ва газ қазиб олиш бўйича янги лойиҳаларга рухсат бериш ҳамда қазилма ёқилғи соҳасидаги солиқларни камайтиришни мўлжаллаган эди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан