Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистонда тўй-ҳашамлар ва бошқа оилавий маросимларни ихчамлаштириш бўйича тегишли чоралар кўрилмоқда
29.03.2017 19:13,  
15

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1998 йил 28 октябрдаги тўй ва бошқа маросимларни тартибга солишга доир 2100-сонли фармонининг мазмун-моҳияти, тўй ва маросимларни замон талабларига мос ҳолда ўтказилиши бўйича қатор ишлар амалга оширилди, деб ёзмоқда Кун нашри.

Фуқаролар йиғинларида тўй ва маросимларни тартибга солиш мақсадида, шунингдек, маҳалла фаоллари фаолияти устидан жамоатчилик назоратини ўрнатиш бўйича маҳалланинг обрўли фуқаролари – оқсоқоллари ва онахонларидан иборат Жамоатчилик кенгашлари ташкил этилди. 

Кенгашлар томонидан тўй-ҳашамлар  ва бошқа оилавий маросимларни ихчамлаштириш бўйича тегишли  чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Зеро, аҳолини кучли ижтимоий ҳимоялаш, ёшлар тарбиясига жиддий эътибор, миллий қадриятларимизнинг мазмун-моҳиятини аҳолига тўғри етказиш маҳаллаларда тинчлик, аҳиллик, ҳамжиҳатлик, тотувликни таъминлашда муҳим омил бўлиб хизмат қилади.

Оилаларни мустаҳкамлаш, хотин-қизлар ва ёшларни маънавий-ахлоқий тарбиялаш, ёшлар, айниқса янги оила қуриш арафасида турган йигит қизлар ўртасида тўй ва маросимларни ўтказишдаги салбий ҳолатларнинг маънавий, ахлоқий ижтимоий ва иқтисодий оқибатларини тушунтириш ишлари самарадорлигини ошириш юзасидан 2016 йил мобайнида 2800 дан ортиқ тадбирлар ташкил этилиб, уларга 130 минг нафардан ортиқ аҳоли ва ёшлар жалб этилди. 

Олиб борилган тарғибот-ташвиқот ишлари натижасида тўй олди ва ундан кейинги тадбирлар қисқартирилди. Бу каби тадбирларни дабдабасиз ва камхарж ўтказиш эвазига маҳаллада кам таъминланган, якка ёлгиз қариялар, боқувчисини йўқотган оилалар ҳолидан хабар олиш ишлари кучайтирилди. 

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан