Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Тошкентда МДҲдаги биринчи Рус тили маркази очилди
29.03.2017 19:17,  
14

Таълим соҳасидаги ҳамкорлик ривожланмоқда Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетида Рус тили марказининг очилиш маросими бўлиб ўтди, деб хабар қилди ЎзА. Очилиш маросимида Россия Президентининг халқаро маданий ҳамкорлик масалалари бўйича махсус вакили Михаил Швидкой иштирок этди.

«Россотрудничество» ташкилотининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси Рус тили маркази турли ўқув ва бадиий адабиётлар, дарслик, ўқув материаллари, аудио ва видео қўлланмалар, замонавий ўқув технологиялари билан жиҳозланган.

Бу ерда профессор-ўқитувчилар, талабалар ҳамда рус тили ва адабиёти ихлосмандлари турли семинар-тренинглар ўтказиш, ўқув курслари ташкил этиш, классик ва замонавий рус адабиёти намуналари, соҳага оид сўнгги янгиликлар билан танишиш имкониятига эга бўлади.

«Тошкентдаги нуфузли олий ўқув муассасасида Рус тили марказининг очилиши мамлакатларимиз ўртасида таълим соҳасидаги ҳамкорликнинг янада мустаҳкамланишида муҳим қадам бўлди, — деди Михаил Швидкой. У марказнинг ишга тушиши мамлакатларимиз ўртасида йўлга қўйилган педагог ва талабалар алмашинувини янада фаоллаштиришга, соҳада ўзаро фикр ва тажриба алмашишни ривожлантиришга хизмат қилишига умид билдирди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан