Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўқишга киритиш учун 15 минг доллар сўраган товламачи аёл Тошкентда қўлга олди
30.03.2017 09:38,  
8

Ўзбекистон МХХ ходимлари Бош прокуратура ҳузуридаги Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш Департаменти ходимлари билан биргаликда пойтахтдаги олий ўқув юртларидан бирига ўқишга киритиб қўйиш учун пул сўраган товламачини қўлга олдилар, деб хабар бермоқда Спутник нашри.

Тошкентлик 48 ёшли "Г.О." исмли аёл (исм-шарифи тергов манфаатлари юзасидан ошкор қилинмади) одамлар ишончига киришга устаси фаранг бўлиб, ҳуқуқни ҳимоя қилиш, ҳокимият ва бошқа давлат муассасаларида танишлари борлигини айтиб пул эвазига барча муаммоларни ҳал қила олишига ишонтириб келган.

Қариндошини Тошкентдаги олий ўқув юртларидан бирига ўқишга жойлаштиришга қарор қилган "Н.И." унинг навбатдаги ўлжасига айланди. "Г.О." ундан 15 минг доллар сўраган ҳамда пулнинг бир қисмини ўқув юрти раҳбариятига беришини айтган.

Оператив ходимлар товламачини талаб қилинган пулни олаётганида ушладилар.

"Суриштирув жараёнида аёл айбини тан олиб, шу йўл билан бойиб кетишни мақсад қилганини айтди. Унинг айтишича, юқори ташкилотларда танишлари борлиги ҳақидаги гаплари шунчаки ёлғон бўлган", — деди МХХ вакили.

Тергов давомида унинг "фаолияти"дан жабрланган яна бир шахс борлиги маълум бўлди. Тошкентлик тадбиркор "Б.Д." пойтахтнинг Яшнобод туманидаги "Авиасозлар" бозоридан магазин қуришга жой ажратилиши учун унга 47 минг доллар берган. Бироқ ваъда қилинган жойни олмаганидан сўнг у алданганини тушунган.

Юқоридаги ҳолатлар бўйича жиноят иши қўзғатилди. Тергов давом этмоқда.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан