Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Бугун Шавкат Мирзиёев раҳбарларнинг ҳисоботини тинглайди
30.03.2017 15:58,  
7

Бугун, 30 март куни Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев белгиланган вазифалар ижроси, тизимдаги муаммолар ва соҳаларнинг ривожланиш истиқболларига бағишланган видеоселектор ўтказиши режалаштирилган, деб хабар бермоқда Qalampir.uz.

Аввал хабар берганимиздек, жорий йилнинг 5 январь ва 7 февраль кунлари соғлиқни сақлаш тизимининг бир гуруҳ етакчи мутахассислари, 9 февраль куни эса ички ишлар органлари фаолияти, тизимда мавжуд муаммо ва камчиликлар, истиқболдаги вазифаларга бағишланган видеоселектор йиғилиши ўтказилган эди.

Ушбу йиғилишларда Шавкат Мирзиёев соғлиқни сақлаш тизими, ички ишлар ва прокуратура органлари фаолиятига оид бир қатор топшириқлар берган ва ижросини шахсан ўзи назоратга олиб, бир неча ойдан кейин ҳисоботларни тинглаши ҳақида айтган эди.

Бугунги ўтадиган селекторда соҳа ва тизимда шу давргача амалга оширилган ишлар бўйича ҳисоботлар тақдим этилади. Шунингдек, мажлисда 2016 йил 21 октябрь куни имзоланган “2017-2021 йилларда қишлоқ жойларда янгиланган намунавий лойиҳалар бўйича арзон уй-жойлар қуриш дастури тўғрисида”ги қарорнинг амалий натижаларига ҳам эътибор қаратилиши кўзда тутилган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан