Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Тошкентда ШҲТ давлатларининг терроризмга қарши кураш бўйича йиғилиши ўтказилди
30.03.2017 16:02,  
6

Тошкентда Шанхай ҳамкорлик ташкилоти Минтақавий антитеррор тузилмаси кенгаши (ШҲТ МАТТК) йиғилиши бўлиб ўтди. Бу ҳақда Ўзбекистон ТИВ матбуот хизмати хабар берди.

Унда Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Ўзбекистон, Хитой, Россия ҳамда ШҲТ МАТТК Ижроия қўмитаси вакиллари иштирок этдилар.

Йиғилишда ШҲТ иштирокчи давлатлари раҳбарлари Кенгашига тақдим этиладиган ШҲТ МАТТКнинг 2016 йилдаги фаолияти бўйича ҳисобот қабул қилинди, МАТТКнинг терроризм, сепаратизм ва экстремизмга қарши ШҲТ мамлакатларининг 2016-2018 йилларга мўлжалланган ҳамкорлик дастурининг жорий йилдаги ижроси кўриб чиқилди.

Экстремизмга қарши кураш бўйича ШҲТ Конвенцияси лойиҳаси маъқулланди.

Кенгаш йиғилишида ШҲТга аъзо мамлакатлар ўртасида халқаро экстремизм ва терроризмга қарши курашиш соҳасида ҳамкорлик масалалари бўйича Бешинчи илмий-амалий конференция ҳамда биргаликда антитеррористик ўқув машғулотларини ўтказиш, ташкилий-кадрлар, Ижроия қўмитасининг молиявий таъминоти ва келгусидаги ҳамкорликнинг ҳуқуқий базасини шакллантириш борасида қатор қарорлар қабул қилинди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан