Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ливан президенти Араб давлатлари лигаси саммитида юзтубан йиқилди (Видео)
30.03.2017 16:06,  
15

Иорданияда 18 мамлакат президентлари иштирокида ўтаётган Араб давлатлари лигаси саммити ажабтовур ҳодиса билан ёдда қоладиган бўлди.

Лигага аъзо давлат раҳбарларининг биргаликда суратга тушиши маросими вақтида Ливан президенти Мишел Аун гиламга қоқилиб кетиб, мувозанатни йўқотди ва юзтубан йиқилди. Ҳамкасблари ва ёрдамчилари шу заҳотиёқ Аунга ёрдамга шошилдилар.

Ушбу ҳодиса муҳрланган видеоролик ижтимоий тармоқларда яшин тезлигида тарқалмоқда. Хабарларга кўра, Ливан президенти жиддий жароҳат олмаган. Сал вақт ўтиб у давлат раҳбарлари иштирокидаги йиғинда қатнашган ва Ливан номидан нутқ сўзлаган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан