Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Тошкенда 53 ёшли она 35 яшар ўғлини ўлдирди
30.03.2017 20:10,  
9

Жорий йилнинг 26 март куни тошкентлик 53 ёшли Гулфия Нибикова 35 ёшли ўғли Александр Нибиковни ўлдириб қўйган. Бу ҳақда Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармасида бўлиб ўтган брифингда Тошкент шаҳар прокуратураси бўлим катта прокурори Эркин Юсупов маълум қилди, деб ёзади Qalampir.uz.

Гап шундаки, маст она билан ўғил ўртасида жанжал келиб чиқиши қотилликка сабаб бўлган. Қотил-она ошхона пичоғи билан ўғлининг кўкрак қафасига пичоқ уриши натижасида Александр Нибиков воқеа жойида вафот этади.

Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар Сергели тумани прокуратураси томонидан Гулфия Нибиковага нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 97-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Айни дамда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Брифингда қотиллик юзасидан тайёрланган видеолавҳа ҳам намойиш этилди. Унда қотил-она Гулфия Нибикова қилган ишидан афсусда экани, ҳеч нарса эсида йўқлигини айтади. 

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан