Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Тошкент ИИББ: «Самарқанд дарвоза»га бомба қўйилганлиги ҳақида ёлғон хабар келиб тушди
30.03.2017 20:12,  
9

Тошкент шаҳар ИИББдан маълум қилинишича, 2017 йил 21 март куни ўзини Муродова Ойгул деб таништирган шахс 102 рақамига яширин рақамдан қўнғироқ қилиб, «Самарқанд дарвоза» савдо мажмуасида қора кийимда бўлган нотаниш шахслар супермаркетга бомба қўйиш кераклиги ҳақида гаплашаётганини хабар берган.

Ушбу хабарга кўра Тошкент шаҳар ИИББ тегишли тизимлари томонидан тезкор тадбир амалга оширилган. Тезкор тадбир давомида мазкур хабар ёлғон эканлиги аниқланган.

Ёлғон хабар берган шахсни аниқлаш мақсадида олиб борилган тезкор тадбирлар натижасида ўзини Муродова Ойгул деб таништирган аёл аслида 1998 йилда Тошкент вилоятида туғилган Исабекова А. исмли шахс эканлиги аниқланиб, у қўлга олинган.

Ўтказилган тергов давомида Исабекова 102 рақамига хабар беришдан аввал Умид Ёқубов исмли фуқаронинг Matiz автомашинасига йўловчи сифатида ўтириб, унинг 118 минг сўмлик уяли телефон аппаратини ўғирлаган. Шундан сўнг, ўғирланган телефондан 102 рақамига қўнғироқ қилиб, ёлғон хабар берган.

Телефон ўғирлиги ҳолати юзасидан Жиноят Кодексининг 169-моддаси биринчи қисми билан ўғрилик жиноятини содир этганликда айбланиб, жиноий иш қўзғатилган ва тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ёлғон хабар берганлиги ва унинг оқибатида давлатга етказилган зарар юзасидан фуқарога нисбатан Жиноят Кодексининг тегишли моддалари билан айблов эълон қилинади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан