Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Шавкат Мирзиёев буйруғи: махсус отрядлар Айдар кўл ҳудудини браконьерлардан тозалайди
30.03.2017 20:31,  
10

Мирзиёев Жиззах, Навоий, Сирдарё ва Тошкент вилоятларида прокуратура, ички ишлар бошқармаси ходимларидан иборат махсус отрядлар ташкил қилиш ва кўл ҳудудини броконьерлардан тозалаш бўйича мутасаддиларга топшириқлар берди.

Тўдакўл сув омбори ҳавзасида Вьетнам технологияси асосида йилига минг тоннадан зиёд балиқ етиштириш мўлжалланмоқда. Натижада вилоятда балиқ етиштириш кўрсаткичи йилига 8,5 минг тоннага етказилади. Бу ҳақда  Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевга Навоий  вилоятида  сўзлаб беришди ва уни  балиқчиликни ривожлантириш лойиҳалари  билан таништиришди.

Мирзиёевга Айдар-Арнасой кўллар тизимида балиқчиликни ривожлантириш бўйича амалга ошириладиган ишлар тўғрисида ҳам маълумот берилди. Ушбу ҳавзалардан фойдаланишни тартибга солиш, ноқонуний балиқ овлашга чек қўйиш, бу ерда инкубация цехлари ташкил этиш ҳисобига етиштирилаётган балиқ ҳажмини келгуси уч йилда 20 минг тоннага етказиш бўйича Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори қабул қилинган.

Унга кўра, Давлат солиқ қўмитаси ҳузурида "Айдар-Арнасой кўллар тизими дирекцияси" давлат унитар корхонаси ташкил этилди. Кўл ҳавзасида балиқ етиштириш бўйича Ўзбекистоннинг барча вилоятларига 14 ҳудуд ажратиб берилди.

Мирзиёев Жиззах, Навоий, Сирдарё ва Тошкент вилоятларида прокуратура, ички ишлар бошқармаси ходимларидан иборат махсус отрядлар ташкил қилиш ва кўл ҳудудини броконьерлардан тозалаш бўйича мутасаддиларга топшириқлар берди. Етиштирилган маҳсулотни экспорт қилиш чораларини кўриш зарурлиги таъкидланди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан