Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Шавкат Мирзиёев аёлларга қайноналик ҳақида тавсиялар берди (видео)
30.03.2017 20:38,  
15

Кеча, 29 март куни Навоий вилояти Қизилтепа туманининг “Маликобод” маҳалласи онахонлари Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг ташрифига сумалак тайёрладилар. “Ванғози агро” фермер хўжалиги шийпонига келган Шавкат Мирзиёев сумалак атрофидаги онахонлар билан суҳбатлашиб, айни вақтдаги долзарб муаммолардан бирига тўхталиб ўтди,  деб ёзмоқда Qalampir.uz сайти.

Яхши маълумки, мамлакатимизда қайнона ва келин муносабатлари, уларнинг ўртасидаги муаммолар туганмас мавзу сифатида юз йиллардан бери тин олмайди. Ҳамманинг тақдири турлича, ҳар бир оилада ўзгача вазият, ўзгача муҳит ва ўзига яраша муаммо. Бугун яратилаётган ўзбек киноларида ҳам қайнона-келин муаммоси гоҳ ҳазил кўринишда, гоҳ ижтимоий мавзу сифатида намоён бўляпти.

Шавкат Мирзиёев ҳам Навоийда онахонлар билан бўлган суҳбат чоғида шу мавзуда ўз фикрларини билдириб ўтди. Сўз аввалида Шавкат Мирзиёев ота-оналар ҳаётда фарзандларининг камоли учун яшашларини таъкидлаб ўтди. Бу борада, албатта, давлат етук мутахассислар тайёрлаш, қолаверса, кейинчалик уларнинг ишлашлари учун шароит яратиб келмоқда.

Қайноналикка тайёрланаётган аёлларга, шунингдек, қайноналарга ҳам ўзининг қимматли тавсияларини берди:

“Аёлларнинг оғирини енгил қилсак, жамиятимизда вазият ўзгаради. Келин ким? Келин – бизнинг қизимиз. Шу қизимизга биз яхши шароит яратиб беришимиз лозим. Қайноналар ҳам келинни қизим десин. Ўз қизидан хулоса қилсин. Нега десангиз, кўп жойларда ёш жувонлар шароит топа олмайди: қайнона ёмон гапиради, эр ёмон гапиради. Натижада улар ажрашади, кейин қайнона ажрашгандан 6 ой кейин яна янги келин олади. Аммо бу нарсалар биз учун уят. Шунинг учун ҳам мазкур мавзуда гапиряпман, зора, одамлар тушуниб етишса”.

Мазкур суҳбат акс этган видеолавҳани эътиборингизга ҳавола этамиз. 

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан