Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Наманган вилояти ҳокими раҳбарлигидаги делегация Россияда қандай музокаралар ўтказмоқда? (фотожамланма)
31.03.2017 11:24,  
37

Ҳудудлараро ҳамкорликни ўрнатиш, ўзаро савдо-иқтисодий алоқаларни янада кенгайтириш, қўшма корхоналар ташкил этиш, ижтимоий-гуманитар, таълим, соғлиқни сақлаш, қишлоқ хўжалиги соҳаларида биргаликда ишлашни йўлга қўйиш мақсадида Россияда сафарда бўлиб турган Наманган вилояти делегациясининг аввалги кунларда амалга оширган ишлари ҳақида хабар берган эдик.

Челябинск вилоятига 28 март куни ташриф буюрган делегация бугундан эътиборан енг шимариб ишга киришди. Жанубий Урал савдо-саноат палатасида ўзбекистонлик ва жанубий ураллик ишбилармон доиралар бизнес форуми ўтди ҳамда унинг асносида музокаралар ўтказилди.

Бизнес форумда Наманган вилояти ҳокими Хайрулло Бозоров Россия ва Ўзбекистон кичик ва ўрта бизнес соҳасида ҳамкорлик бўйича катта имкониятларга эга эканлигини таъкидлаб ўтди. Наманган вилоятининг текстиль соҳасидаги улкан салоҳияти, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етказиб беришдаги имкониятлари ҳақида гапирди.

“Бизнинг корхоналаримиз Жанубий Урал тадбиркорлари билан яқин алоқаларни йўлга қўйиб, ўзаро савдо ҳажмини оширишни мақсад қилишган. Шунингдек, биргаликда бизнес-лойиҳаларни амалга ошириш ҳар икки тараф ҳам учун фойдалидир. Енгил саноат ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини экспортидан ташқари, биз машинасозлик ва металлургия соҳасида қўшма корхоналар ташкил этишдан ўзаро манфаатдормиз. Бугунги тадбир ўзаро ишонч ва ҳурматга асосланган икки томонлама ҳамкорликни янада мустаҳкамлашда муҳим аҳамият эга”, – деди Хайрулло Бозоров.

Жанубий Урал савдо-саноат палатаси президенти, 2016 йилнинг июнидан эътиборан Ишбилармонлар Кенгаши раиси сифатида фаолият юритиб келаётган Федор Дегтярев бу музокаралар ўзаро алоқаларни янада мустаҳкамлашини таъкидлаб ўтди.

«Бугунги ташрифдан мен икки карра бахтиёрман. Ўзим 18 йил давомида яшаган ва унинг аҳолисини қардошларим дея оладиган серқуёш Ўзбекистондан меҳмонлар ташриф буюришди. Улар бизнинг яқин савдо ҳамкорларимиз ҳамдир.

Ҳукуматларо ҳамкорликнинг янада тараққий этаётгани савдо-иқтисодий алоқаларда ҳам ўз аксини топмоқда. Ўзбекистондаги қулай инвестицион муҳит, тадбиркорларга яратиб берилаётган шароитлар Россия бизнеси вакилларини ўзига тортмоқда. Ўзбекистон бозорида Россия компанияларининг улуши ошиб бораётгани бежизга эмас», — деди Дегтярев.

Тадбир доирасида Россия-Ўзбекистон ишбилармонлари ўзаро музокаралар ўтказишди. Наманган вилояти ишлаб чиқариш корхоналарининг маҳсулотлари кўргазмаси мезбонларга намойиш этилди.

Унда «Наманган момиқ сочиқлари» МЧЖ, «Нафис текс груп» (трикотаж маҳсулотлари), «Тиллахон» хусусий корхонаси (табиий шарбатлар), «Наманганмаш» АЖ (машинасозлик), «Афруз Камол Наби» МЧЖ (мева-сабзовотлар), «Шахрихончек саноат савдо» МЧЖ (мева-сабзовотлар), «Истиқлол дизайн маркази» МЧЖ (кийим-бош, либослар), «Мухаммадий текстил» (маҳсус либослар), «Учқўрғон ниҳол экспорт»(мева-сабзовотлар), "Учқўрғон ёғ" (ёғ-мой маҳсулотлари), "Бунёдкор 3" МЧЖ (қурилиш материаллари), "Наманган темир-бетон буюмлари заводи" МЧЖ (қурилиши материаллари), "Наманган Олмос экспорт" МЧЖ (мева-сабзовотлар) ташкилотлари ўз маҳсулотларини ураллик ҳамкасбларига таклиф этишди. Бизнес форумда Жанубий Уралда фаолият кўрсатаётган 50 дан ортиқ компаниялар раҳбар ва мутахассислари иштирок этдилар.

Шубилан бир пайтда Наманган вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи Солижон Мўминов Челябинск вилояти соғлиқни сақлаш вазири Сергей Кремлев билан учрашиб, ҳамкорлик, ўзаро тажриба алмашишни йўлга қўйиш бўйича музокаралар ўтказди.

Наманган давлат университети ва Наманган муҳандислик-технология институти ректорлари - Абдусалом Умаров ва Одилжон Маматкаримовлар Челябинск вилояти фан ва таълим вазири Александр Кузнецов билан учрашиб, илмий соҳада ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилдилар.

Шунингдек, учрашувда Челябинск давлат университети ректори Диана Циринг, Жанубий Урал давлат университетининг халқаро алоқалар бўйича проректори Виктор Катачков, Жанубий Урал давлат аграр университети Агромуҳандислик институти директори Константин Сазонов, ҳудудий вазирликнинг фан ва олий таълим бўлими бошлиғи Елена Девятовалар иштирок этишди.

Томонлар Россия ва Ўзбекистон таълим тизимининг ўзига хос жиҳатларини муҳокама қилишди. Инновация ва таълим соҳасидаги ҳамкорликнинг ривожлантириш йўналишларини белгилаб олишди. Иқтисодиётнинг амалий муаммолари ечими бўйича яқин шерикликда ишлаш истаги билдирилди. Профессор-ўқитувчилар ўртасида тажриба алмашиш, талабалар иштирокида қўшма илмий-конференциялар ўтказишга келишиб олинди.

Наманган вилояти олий ўқув юртлари ректорлари учрашувдан сўнг Жанубий Уралнинг бир қатор олийгоҳларида бўлиб, улар билан икки томонлама ҳамкорлик шартномаларини имзоладилар.

Делегациянинг сафари давом этмоқда. Кун давомида бир қатор ишлаб чиқариш объектларига борилди. Жумладан, ҳудудда ташкил этилган «Чурилова» иссиқхона маркази барчанинг эътиборида бўлди.

Шунингдек, Хайрулло Бозоров бошчилигидаги Наманган вилояти делегациясини Челябинск вилояти губернатори Борис Дубровский қабул қилди. Икки ҳудуд раҳбари кенгайтирилган таркибда музокаралар ўтказишди ва ҳамкорликни ўрнатиш бўйича протокол имзоладилар.

Амалий учрашувлар юқори савияда давом этмоқда.

Анвар Икромов

Ҳожиакбар Паттаев

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан