Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистон мусулмонлар идораси ўлимга чорловчи ўйинларга ўз хавотирини билдирди
31.03.2017 15:32,  
7

"Сўнгги пайтларда айрим ёшлар ижтимоий тармоқларда тарқалаётган ўз жонига қасд этишга чорловчи турли ўйинлар қурбони бўлаётгани ўта хавотирли ҳолат", — деб ёзган "Зарафшон" нашрида эълон қилган мақоласида Ўзбекистон мусулмонлари идораси вилоят вакили ўринбосари Зайниддин Эшонқулов.

"Интернет тармоқларида яшин тезлигида оммалашиб бораётган "Кўк кит" ўйини ҳали вояга етмаган ўсмирларни ўз домига тортмоқда. Эллик кун мобайнида элликта шартни бажариш талаб қилинадиган бу ўйин охири ўйинчининг ўз жонига қасд қилиш ҳодисаси билан якунланади. Бу ўйинни ўйнаб, оқибатда жонига қасд қилганлар қўшни республикаларда кузатилганини оммавий ахборот воситалари хабар қилмоқда. Огоҳлик зиён қилмайди. Фарзандларимиз уяли алоқа воситалари орқали нималар билан машғул эканини доимо назорат қилиш, уларга тўғри йўлни ботилидан ажратиб олишларида кўмаклашишимиз лозим", — деб ёзади муаллиф.

Мақолада келтирилишича, кейинги пайтда баъзи туман ва шаҳарларда ўз жонига қасд қилиш ҳолатлари учраб турибди. Мутахассислар фикрича, бу ҳолат кўпроқ 15-30 ёшгача бўлган шахслар томонидан содир этиларкан.

Таҳлил ва ўрганишлар шуни кўрсатган-ки, кимдир ота-онаси хоҳлаган кийимни олиб бермагани, кимдир севганига етишолмагани, бошқаси олдига мақсад қилиб қўйган таълим муассасасига ўқишга киролмагани, яна кимдир турмуш ўртоғи ёки унинг қариндошлари билан чиқишолмагани, турмуш қийинчиликлари-ю машаққатларига бардош беролмагани ва ҳоказо сабаблар билан ўзини ўзи нобуд қилган.

"Шу каби сабаблар ва яна минглаб важлар жам бўлса ҳам инсоннинг энг қимматли бойлиги – ўз ҳаётига ўзи зомин бўлишига арзийдими? Ҳаётда учраши мумкин бўлган муаммо ва ташвишлар қаршисида иродасизлик қилиб, ўзини ўлдирган кимса нимага эришади? Ёки шу йўл билан қутилиб, яхшиликка эришаман, деб ўйлайдими? Агар шу фикрда юрганлар бўлса, улар қаттиқ адашади", — деб ёзади муаллиф.

Ва шундай дея қўшимча қилади: "Биз мусулмон фарзандларимиз, ота-боболаримиз, она-момоларимиз бошига келган энг оғир қатағон, уруш ва очарчилик йиллари ҳам бундай нобакорликка қўл урмаганлар. Сабр ила қийинчиликларни енгиб ўтганлар.

Ислом шариати инсон ҳаётини муҳофаза қилиш мақсадида ўзини ўзи ўлдириш(ўз жонига қасд қилиш)ни ҳаром қилган. Ҳаёт Аллоҳ томонидан берилган бебаҳо бойлик бўлгани учун уни ҳеч ким бировга миннат ҳам қилолмайди, ман ҳам этолмайди.

Муқаддас Ислом динида бировни ўлдириш қанчалик ёмон ҳисобланса, ўзини ўзи ўлдириш ҳам шунчалик ёмондир. <…> Ўз жонига қасд қилиш Расулуллоҳ (с.а.в.)нинг ҳадиси шарифларида ҳам қаттиқ қораланган.

Пайғамбаримиз ўзини ўзи ўлдирганга жаноза намозини ўқимаганлар. Аллоҳ берган улуғ неъмат – ҳаёт неъматига, буюк инсоний ҳуқуқлардан саналмиш ҳаёт ҳаққига ношукр бўлган, уни оёқости қилган нобакор шахснинг жазоси шундай бўлади. Каломи шарифда: "…борди-ю, ношукрлик қилсангиз, албатта азобим (ҳам) жуда қаттиқдир".

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан