Картадан картага пул ўтказиш нархи ўзгарди

01.04.2017 | Ўзбекистон | 3738

Пластик карталаридан бошқа пластик карталарга пул ўтказиш имкониятини тақдим этувчи Payme ва Click хизматлари хизмат учун олинадиган хизмат ҳақини камайтирди. 

Кеча, соат 16:00дан бошлаб хизмат ҳақи 2 фоиздан 1 фоизга туширилган. Яъни, 10 000 минг сўм ўтказаётган бўлсангиз, картангиздан аввалгидек 10 200 сўм эмас 10 100 сўм ечиб олинади.