Кесарча кесиш болаларда бартараф этиб бўлмайдиган салбий оқибатларга олиб келиши аниқланди

01.04.2017 | Тиббиёт | 2573

Кесарча кесиш йўли билан дунёга келган болалар кўпинча катта бўлганида ортиқча вазндан азоб чекади. Бундай хулосага Гарвард олимлари келди, деб ёзади JAMA Pediatrics журнали.

Жарроҳлик операцияси ёрдамида бачадонни кесиш орқали дунёга келтирилган болалар вояга етгач, стандарт йўл билан туғилган болаларга нисбатан ортиқча вазндан 15 фоизга кўпроқ азоб чекади.

Салбий оқибатларнинг юзага келишига олимлар кесарча кесишда бола ичагига бактериялар тушиб қолишини сабаб қилиб келтирди. Вақт ўтиши билан улар организмдаги моддалар алмашинуви тезлигини ўзгартиради, натижада меъёридан ортиқча очлик ҳисси ва кўп еб қўйиш кузатилади.

Ўтказилган тадқиқотларда 15 мингга яқин аёлларнинг 22 мингдан ортиқ фарзандлари иштирок этди. Кўп болали оилаларда аниқланган боғлиқлик айниқса яққол бўлиб чиқди.

Кесарча кесиш орқали туғилган болалар бир хил уй шароитларига қарамай, оддий усулда дунёга келган ака-ука, опа-сингилларига нисбатан 64 фоизга кўпроқ ёғ босишдан азоб чекади.

Олимлар таъкидлашича, кесарча кесиш кўпроқ катта ёшда туғадиган ва семиз аёлларга хос бўлиб, борган сари бундай аёллар кўпаймоқда.