Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Сергели туманидаги метронинг ер усти бўйлаб қурилишига нима сабаб бўлгани айтилди
2.04.2017 10:17,  
4

«Чилонзор» йўналишининг «Олмазор» бекатидан бошланадиган «Сергели» йўналишида қад ростловчи Тошкент метросининг олтита бекати қурилишида қимматбаҳо қурилиш материалларидан фойдаланилади, деб хабар беради ЎзА.

«Боштранслойиҳа» акциядорлик жамияти маълум қилишича, муҳандислик-геологик сабабларга кўра, Сергели туманида ер ости метро йўлини қуриш ўта мураккаб жараёндир. Шу боис мазкур йўналишдаги ҳаракат «енгил метро» кўринишида бўлади. Яъни, «пўлат из»лар ер остида эмас, балки ер усти бўйлаб, эстакадалар (кўприклар) орқали ётқизилади.

2017—2020 йилларга мўлжалланган мазкур йўналишнинг қурилиши 170,1 миллион долларга баҳоланган. Узунлиги 7,1 километрни ташкил этувчи иншоот тўлиқ ишга туширилгач, йилига 14 миллиондан ортиқ йўловчига хизмат кўрсатиши мўлжалланмоқда. Ўзига хос муҳандислик ечимлари асосида бунёд этилаётган транспорт йўли Тошкент шаҳрининг «Чоштепа» маҳалласидан ўтиб, Сергели туманининг Йўлдош мавзесидаги Мағриб кўчасигача боради. Тўрт йилга мўлжалланган лойиҳа доирасида бекатларда эскалаторлар, кутиш майдончалари барпо этилади.

«Йўналишнинг Чоштепа қисми баландлиги 15 метр, Сергели ҳудудида эса 8 метр бўлади. Бекатлар конструкция, дизайн ҳамда безаги билан бир-биридан тубдан фарқланади ва такрорланмайди, — деди лойиҳа муҳандиси Суннат Жумабоев. — Энг қимматбаҳо қурилиш материалларидан, яъни гранит, мармар, ойна, керамикадан фойдаланиш унинг ҳашаматли ва кўркам бўлишига ҳисса қўшади. Лойиҳа бўйича метронинг ўнг томонидан аҳоли яшаши учун кўркам ва замонавий турар-жойлар, унинг икки ёнида кенг ва равон автомобиль йўли қурилади. Шунингдек, кўплаб ижтимоий тармоқлар ва хизмат кўрсатиш шохобчалари барпо этилади».

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан