Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Президентнинг янги фармони билан Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси ташкил этилади
2.04.2017 17:44,  
7

Ўзбекистонда ягона давлат инвестиция сиёсатини шакллантириш ва амалга оширишни мувофиқлаштириш ҳамда хорижий инвестицияларни жалб этиш учун масъул ваколатли давлат органи ҳисобланган Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси ташкил этилади. Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 31 март куни шу ҳақдаги фармонни имзолади, деб хабар беради «Газета.uz».

Янги тузилмани ташкил этишдан мақсад — «Ўзбекистоннинг инвестиция салоҳиятини тўлиқ рўёбга чиқариш, инвестиция муҳитини янада такомиллаштириш, йиллик инвестиция дастурларини сифатли ишлаб чиқиш, хорижий инвестицияларни жалб этиш учун қулай шароитлар яратиш, халқаро молия институтлари, хорижий ҳукуматларнинг молия институтлари, етакчи чет эл компаниялари ва банк тузилмалари билан ҳамкорликни кенгайтириш, шунингдек, жалб этиладиган чет эл инвестициялари самарадорлигини ошириш»дан иборат.

Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси бош вазирнинг биринчи ўринбосари Очилбой Раматов раҳбарлик қиладиган Ҳудудларни комплекс ривожлантириш ва коммунал соҳа, транспорт, капитал қурилиш ва қурилиш индустрияси масалалари комплекси таркибига киради.

Ўзбекистоннинг хорижий давлатлардаги дипломатик ваколатхоналарининг савдо-иқтисодий масалалар бўйича маслаҳатчилари ва халқаро ҳамда хорижий молия институтларидаги доимий вакили лавозими Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси номенклатурасига киради.

Ўзбекистоннинг хорижий давлатлардаги дипломатик ваколатхонлари Инвестициялар бўйича давлат қўмитасига иқтисодиётнинг таянч тармоқлари ва инфратузилмани ривожлантиришга тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар ҳамда илғор технологияларни, устувор дастур ва лойиҳаларни амалга ошириш учун техник кўмаклашиш маблағлари (грантлар) ва имтиёзли кредитларни жалб этиш бўйича бажарилган ишлар тўғрисида таҳлилий материаллар, ҳисоботларни, шунингдек, Ўзбекистоннинг хорижий мамлакатлар билан инвестиция соҳасидаги ҳамкорлигини янада мустаҳкамлаш ва кенгайтиришга доир таклифларни ҳар чоракда мунтазам тақдим этиб бориши шарт.

Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлигининг чет эл компания ва ташкилотлари ваколатхоналарини аккредитациядан ўтказиш вазифаси Инвестициялар бўйича давлат қўмитасига ўтказилди.

2017 йилнинг 1 июнидан бошлаб Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси зиммасига инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш доирасида технологик ускуналар, бутловчи буюмлар ва материаллар етказиб бериш, шунингдек, битта шартнома бўйича қиймати 100 минг АҚШ долларидан ортиқ ҳажмдаги ишлар (хизматлар)нинг бажарилиши юзасидан тендер (танлов) савдолари натижаларини мувофиқлаштириш, экспертизадан ўтказиш, келишиш ҳамда уларга риоя этилишини назорат қилиш вазифалари юклатилди.

Бундан ташқари, Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги, «Ўзбекэкспертиза» акциядорлик жамиятининг битта шартнома бўйича қиймати 100 минг АҚШ долларидан зиёд бўлган инвестиция лойиҳалари, жумладан, тайёр ҳолда топшириладиган лойиҳаларни амалга ошириш доирасида харид қилинадиган ускуналар, техника ва технологиялар, бутловчи буюмларнинг нарх кўрсаткичларига доир импорт шартномаларини экспертизадан ўтказиш, инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш доирасида тендер натижалари бўйича тузилган импорт шартномаларини буюртмачи банк кафолатини олганини тасдиқлаганидан кейин амалдаги қонунчиликка мувофиқ рўйхатдан ўтказиш вазифалари Инвестициялар бўйича давлат қўмитасига ўтказилди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан