Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Дунё бўйлаб 80 кун: британиялик саёҳатчи шунча муддат ичида велосипедда дунёни айланиб чиқмоқчи
4.04.2017 17:36,  
124

Британиялик спортчи дунё бўйлаб ақл бовар қилмас саёҳатга отланди, дея хабар бермоқда Guardian​ нашри.

Марк Бомонт дунёни 80 кун муддатда айланиб чиқиб рекорд ўрнатмоқчи. Ҳозирги рекорд янги зеландиялик Эндрю Николсон томонидан 2015 йилда ўрнатилган бўлиб, 123 кунни ташкил қилади. У тахминан 75 кун давомида велосапед эгарида бўлишни мақсад қилган. 3 кун самолётда парвоз қилишга, 2 кун эса захира сифатида олиб қўйилгани айтилмоқда.

Бомонт ўз саёҳатига тайёргарликни якшанба куни Лондонда бошлаган. Июль ойида бошланажак оғир саёҳат учун Британия қирғоқлари бўйлаб машқлар ўтказмоқда. 80 кунлик саёҳат 2 юл куни Париждан бошлайди.

Полша, Литва, Россия ва Монголия орқали Пекинга боргач, сафарини Австралияда давом эттиради. Австралиядан Янги Зеландияга, ундан эса АҚШ орқали Канадага ўтиладиган велосаёҳатнинг охирги босқичи Лиссабон орқали Парижга қадар йўл босишдан иборат бўлади. Саёҳат давомида тахминан 29 минг км йўлни велосипедда босиб ўтиши кутилмоқда. Кутилган маррага ўз вақтида етиб бориши учун саёҳатчи кунига 16 соат велосипедда юришига тўғри келади.

Марк Бомонт илк маротаба 2008 йилда дунёни велосипедда айланиб чиққан эди. Ўшанда у саёҳати учун 195 кун сарфлаб, янги жаҳон рекордини ўрнатган эди. У 80 кунда дунёни айланиб чиқишдек мақсадни олдига қўйишига Жюл Верннинг «Дунё бўйлаб 80 кун» асари илҳом бағишлаганини айтади. 34 ёшли Бомонт мазкур саёҳат учун икки йил тайёргарлик кўрган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан