Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ойпарастлик ирсий касаллик эканлиги аниқланди
5.04.2017 09:59,  
1184

Канадалик олимлар кенг кўламли тадқиқотлар натижасида ойпарастлик (лунатизм) ирсий касаллик эканлигини аниқлади, дея хабар бермоқда «Nur.kz».

Агар боланинг отаси ёки онаси уйқусида ноодатий хатти-ҳаракатларга мойил бўлса, боланинг ойпараст бўлиши эҳтимоли оддий ота-оналар фарзандларига нисбатан уч баробар юқоридир. Агар ота-онанинг ҳар иккиси ҳам сомнамбулизмдан азоб чекса, у ҳолда боланинг бу касалликни мерос қилиб олиши эҳтимоли етти баробар юқоридир.

Тадқиқотлар чоғида олимлар Канаданинг Квебек провинциясида 1997—1998 йилларда туғилган 2000 нафар бола ҳақидаги маълумотларни ўрганиб чиқди. Улар устидан 2 йилдан 13 йилгача, 2011 йилга қадар доимий кузатув олиб борилди.

Оиладаги касалликлар тарихини ўрганиб, тадқиқотчилар ота-онаси ойпараст бўлмаган болаларнинг 22,5 фоизи умрида бир марта бўлса ҳам уйқусида туриб юрганини аниқлади. Ота-онасидан бири ойпарастликдан азоб чекувчи болалар орасида эса ушбу кўрсаткич 47,4 фоизни ташкил этди. Ҳар иккала ота-онаси сомнамбулизмга дучор бўлган болаларнинг 61,5 фоизи бундай касалликка мойил бўлиб чиқди.

Ҳозирча олимлар қайси ген ойпарастлик учун жавоб беришини билмайди, бироқ касалликнинг ирсий эканлиги ҳақидаги маълумот ота-оналар учун зарур ва фойдали эканлигига ишончи комил. Улар мунтазам бўлмаган уйқу графиги, тўйиб ухламаслик, хонада шовқин бўлиши каби болаларда ойпарастлик юзага келишига туртки бўлувчи омиллардан фарзандларини ҳимоя қилишга чақирди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан