Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Боксчи Муҳаммад Али ўлим тўшагида
4.06.2016 07:57,  
26

Муҳаммад Али кўп йиллардан бери Паркинсон касаллигидан азият чекиб келади. Охирги марта Аризона штатидаги хайрия кечасига ташриф буюрган эди.

Муҳаммад Али оиласининг расмий вакили Боб Ганнелл собиқ спортчига ўпкасидаги муаммолар сабабли унча узоқ бўлмаган вақтни шифохонада ўтказишига тўғри келишини айтди.

Унинг фарзандлари отасининг аҳволидан қаттиқ ташвишда, бирча ишларини йиғиштириб отасининг олдида ҳамдам бўлиб туришибди. Шифокорлар унинг ҳаёти учун курашмоқда, бироқ соғайиб кетиши аниқ эмас.

Муҳаммад Али ўзининг профессионал фаолиятида 61 та жанг ўтказиб, 56 тасида зафар қозонган ва 5 тасида мағлубиятга учраган. Унинг номи профессионал бокснинг рамзига айланган, у ўйлаб топган "қўллар ишлайди, кўзлар кўради: капалак каби қанот қоқиб, ари каби чақ" тактикаси ҳозир ҳам қўлланади. Муҳаммад Али, 1960 йилги Олимпия чемпиони ҳисобланади, 1999 йилда "аср спортчиси" деб тан олинганди.

 

Афсонавий боксчи Муҳаммад Али оламдан ўтди

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан