Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Тадқиқотчилар турли вақтларда олинган суратларни бирлаштиришни ўрганди (видео)
6.04.2017 10:28,  
21

Google ва Вашингтон университети тадқиқотчилари турли йиллар давомида турли одамлар томонидан интернетда чоп қилинган суратларни бирлаштириш имконини берувчи алгоритм яратди, деб хабар беради «Meduza».

Улар фотохостинглардаги 86 миллионта суратдан иборат база яратди. Кейин суратлар олинган жойга қараб гуруҳларга ажратиб чиқилди ва даврий кетма-кетлик бўйича жойлаштирилди.

Шундан сўнг, ҳар бир кадрлар кетма-кетлиги учун биттадан асосий сурат танланади. Алгоритм асосий суратга асосланиб бошқа расмларни кесади, масштабини ва рангини ўзгартиради. Якунда ўзига хос кадрлар кетма-кетлиги ҳосил бўлади.

Тадқиқотчилар фақат мингдан ортиқ сурат топилган жойларни танлаб олди. Минглаб суратлардан иборат кадрлар кетма-кетлигини бир компьютерда яратиш учун тахминан 6 соат вақт кетади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан