Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Хитойлик муҳандис ўзи ясаган роботга уйланди
6.04.2017 11:40,  
13

Оила аъзоларининг уйланиш ҳақидаги гап-сўзларидан чарчаган хитойлик эркак ўз жуфтини топишдан воз кечди ва робот билан турмуш қуришга қарор қилди, дея хабар бермоқда Guardian​ нашри.

31 яшар Женг Чячянинг ўтган йили ўз қўли билан ясаган, Йингйинг лақабли робот билан тўйи ҳақида куёв боланинг дўсти маълум қилган. Уларнинг никоҳи давлат идоралари томонидан қонуний қайд қилинган. 

Тўй маросими дам олиш куни Хитой шарқидаги Ҳангжоу шаҳрида хитойча урф-одатларга кўра ўтказилган. Робот-келинчак тўйда миллий анъаналарга мувофиқ кийинтирилган. Маросимда куёвнинг оила аъзолари ва дўстлари иштирок этган.

Одам шаклидаги робот-келинчак ҳозирча бир қанча хитой иероглифларини ўқий олади ва хитой тилида энг оддий сўзлар билан гапира олади. Муҳандис-куёв робот-келиннинг имкониятларини янада мукаммаллаштириш устида иш олиб бораётганини айтган.

У ўз «хотини»га мустақил ҳаракатланиш ва уй ишларини бажаришни ўргатмоқчи. Ҳозирча вазни 30 кило бўлган келинчакни куёвнинг ўзи кўтариб юришга мажбур бўлмоқда.

Хитойда фақат битта фарзанд кўришга мажбурлаш сиёсати улкан демографик муаммони юзага келтирган. Сўнгги маълумотларга кўра, ҳар 100 нафар аёлга 113,5 нафар эркак тўғри келмоқда. Бундай номутаносиблик ўрта синфга мансуб кўплаб хитойлик йигитларга ўз жуфтларини топишда қийинчилик туғдирмоқда.

Мамлакатда роботлардан фойдаланиш одатий ҳолга айланиб бормоқда. Роботлар турли юмушларни бажаришда инсонларнинг ўрнини эгалламоқда. Ҳатто, айрим ресторанларда официантлик хизмати роботлар томонидан кўрсатилади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан