Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистонда улама киприклар ишлаб чиқарувчи завод ишга туширилади
6.04.2017 15:40,  
11

"Навоий" ЭИЗ худудида инновацион косметика ишлаб чиқаришни ишга туширишади. Янги корхонани ташкил қилиш "Навоий" ЭИЗ  худудида режалаштирилмоқда.Биринчи босқичда улама киприклар ва уларни қотириш учун воситалар, юзни тозаловчи ниқоблар ишлаб чиқарилади.

Ушбу лойиҳада Ўзбекистонни шериги косметика бозорида пешқадамлардан бўлган Жанубий Кореялик Daejin Chemical компанияси бўлади. Жанубий Корея делегацияси март ойида Ўзбекистонда бўлиб, эркин иқтисодий худуднинг  инфратузилмасини кўриб чиқиб,  ишлаб чиқариладиган маҳсулотни тарқатиш, логистика ва имкониятларини ўрганиб чиқди.Учрашув натижаларига кўра томонлар  ушбу ташаббусни  амалга  ошириш соҳасида ҳамкорлик қилиш ҳақида меморандум имзолашди.

Эслатиб ўтамиз, "Навоий" ЭИЗ субъектлари  бир қатор имтиёз ва преференциялар олишади. Масалан, улар ер солиғи, даромад солиғи, юридик шахсларнинг мулкини солиққа тортиш, ободонлаштириш ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш  солиғи, микрофирма ва кичик корхоналар учун ягона солиқ тўлови, давлат жамғармаларига мажбурий тўловлар  ва божхона тўловларидан озод этиладилр.  Барча имтиёзлар киритилган инвестициялар ҳажмига қараб 3 йилдан 5 йилгача тақдим этилади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан